Endi Siz sotib olgan kitoblaringizni yuklab olishingiz shart emas!
E'tibor bering: hozirda bizning saytimizda sotib olingan elektron kitoblar uchta usulda o'qilishi mumkin:
mobil-ilova orqali, Windows-ilovasi orqali va saytdagi onlayn-o'quvchi orqali. Батафсил -->

Muhabbat simfoniyasi

Muhabbat simfoniyasi
Ko‘rganlar, jami:

5970

Janr/bo‘lim:

Badiiy adabiyot

Muallif:

Tarjimon:

Miraziz A’zam

Nashr yili:

2011

Tili:

O'zbek (kir)

Betlar:

242

Nashriyot:

G‘afur G‘ulom

ISBN raqami:

978-9943-03-372-6

Parchani o'qing
Elektron kitob (3,2Mb) :

7800 so'm

Sotib olish

Reyting

  • Annotatsiya
  • Kitobidan parcha
  • Fikr va mulohazalar
Улуғ турк ёзувчиси Рашод Нури Гунтекин 1925 йилда ёзилган “Муҳаббат симфонияси” (“Дудоқдан қалбга”) романида турли социал қатламлардан чиққан қаҳрамонларнинг яшаш тарзларини кўрсатаркан, даврнинг ижтимоий-сиёсий шароитини ҳам эътибордан четда қолдирмайди. Миллий анъаналар ва янгиликлар билан таништиришдан ташқари, умуминсоний муаммоларни ҳам бениҳоя гўзал тасвирлар билан жонлантиради, ёлғонсиз ва самимий маънолари билан кенг омма қалбига киради. Илк романи “Чолиқуши”да бўлгани каби, бу асарда ҳам қаҳрамонларнинг ҳиссий тўлқинлари, умидсиз яшаш манзараларини усталик билан таҳлил этади, ўқувчини роман қаҳрамонлари Ламиа билан Ҳусайн Канон кетидан бир Истанбулга, бир Измирга, Кутаҳйа ва Бўзёқанинг бетакрор манзарали боғларига етаклайди. Китобхон қаҳрамонларнинг теран ва мураккаб муҳаббатлари қиссасини то китобнинг сўнгги саҳифасигача катта ҳаяжон билан ўқиши ҳар қандай шубҳадан холидир.
Биринчи қисм
I

Мезбон меҳмонхонанинг пешайвонга очилган эшигидан меҳмонига сасланди:

- Пошо, сен бу гўзал ойдинга қараганча ноз уйқуга чўммоқчига ўхшайсан... Қани бир дақиқа жонингни қийнаб буёққа чиқ...

Ялпайган оромкурсида емак-ичмакнинг оғирлиги ва йўл чарчоғидан бўшашиб қолган шаҳшода Вафиқ Пошо инқиллаб-синқиллаб кўзларини очди, ҳорғин бир ялиниш оҳангида:

- Ортиқча мулозамат... бу, дейман, менга яна бир овқат едирмоқчисан шекилли...-деди.

Мунир Бей оҳиста-оҳиста унга яқинлашиб жавоб берди:

- Бу галгиси бошқача зиёфат...Ҳозирги ёшларнинг таъбирича “кўзлар учун бадиий зиёфат...” Бундай қилмасликка тоқатим етмади. Нозик дидли меҳмонларим учун боғимдаги ранг-баранг узум навларидан ва айниқса антиқаларидан бир ажойиб кўргазма қурдим. Бир бор узум едирсам севинганимдан ёрилиб ўламан. Буям бир таклиф-да, пошом. Менинг кўргазмам қориндан, томоқдан зиёда кўзларнинг завқи учун....- Мунир Бей эски оғайнисини ўз ҳолига қўймас, уни туришга мажбур қилиш учун оромкурсини сал-сал силкитар эди. Вафиқ Пошо ҳолсиз-ҳолсиз жойидан турди. Минора-уйнинг атрофини тўрт тарафдан ўраб олган соябонли пешай-вон бошдан-охиригача чордоқлар билан қопланган эди. Ой шуъласи осма шохларини тарар, япроқларнинг, узум бошларининг катталашган соялари билан тўшама тошларга бир эртак нақшларини чизарди.

...

Kommentariy qushish
Fikr va mulohaza bildirilmadi. Birinchi bo'ling!