Серверда душанба кунигача (21 октябр 2019 йил 11:00 гача) техник ишлар олиб бориляпти. Ҳарид қилинган китобларни ўқиш ва юклашда муаммолар бўлиши мумкин.
Вақтинчалик ноқулайликлар учун узр сўраймиз!
Endi Siz sotib olgan kitoblaringizni yuklab olishingiz shart emas!
E'tibor bering: hozirda bizning saytimizda sotib olingan elektron kitoblar uchta usulda o'qilishi mumkin:
mobil-ilova orqali, Windows-ilovasi orqali va saytdagi onlayn-o'quvchi orqali. Батафсил -->

Oilada ruhiy muhit va uning tarbiyaga ta’siri

Oilada ruhiy muhit va uning tarbiyaga ta’siri
Ko‘rganlar, jami:

2780

Tili:

O'zbek (kir)

Betlar:

100

Parchani o'qing
Elektron kitob (2,1Mb) :

4600 so'm

Sotib olish

Reyting

  • Kitobidan parcha
  • Fikr va mulohazalar
нет описания

Оилада руҳий муҳит ва унинг тарбияга таъсири

Маълумки, инсон ўз ҳаётини оиласиз тасаввур қилолмайди ва айнан мана шу оилада у жамият аъзоси сифатида тарбия топади. Оиладаги тарбия муҳити эса оилада аёл ва унга бўлган муомала даражасидан, аёлга муомала мавқеидан бошланади. Шунинг учун ҳам буюк ҳадислардан бирида айнан аёлга муносабат сифатида “Сизларнинг ҳар бирингиз аёлларингизни ўзларингизни севгандай севинглар” дейилади. Демак, тарбиядан гап очишдан илгари оила ва ундаги руҳий муҳит ҳақида гап юритиш лозим бўлади.

Ушбу ҳадис, жамиятнинг оила деб бошланувчи тушунчасининг асосини ташкил қилувчи фикрлардан бири бўлганлиги учун уни биз қадимий китобларнинг биридан олдик. Бу иқтибосдаги севги сўзига алоҳида эътибор берилишини истардик. Ҳар бир оилада севги устивор бўлар экан, ўша оилада руҳий муҳит соғлом бўлади ва ушбу оилада юзага келган болаларнинг тарбиясига энг қулай шароит яратилади. Ушбу жойда бошқа бир алломанинг фикри билан айтганда, фақат севгидангина чиройли ва ақлли болалар туғилади.

...

Kommentariy qushish
Fikr va mulohaza bildirilmadi. Birinchi bo'ling!