Saytimizdagi elektron kitoblarni 3 usulda o'qish mumkin: kitobxon mobil ilovasi, kitobxon windows dasturi yoki onlayn sayt orqali
BatafsilKetma-ketlik bo‘yicha tavsiya: saytda qanday ro'yxatdan o'tish, saytdagi shaxsiy hisobni qanday to'ldirish mumkin, kerak bo'lgan kitob uchun qanday to'lovni amalga oshirish
BatafsilHurmatli mualliflar: Saytimizda asarlaringiz joylashtirilishini (yoki saytdan o‘chirilishini) istasangiz biz bilan shartnoma tuzish uchun bog‘lanishingizni so‘raymiz.
BatafsilAgar men O‘zbekistonda bo'lmasam, qanday qilib kitob sotib olishim mumkin?
Nima uchun PDF formatini yuklab ololmayman?
Internetsiz kitobni qanday o‘qish mumkin?
va boshqa savollaringizga bizning javoblarimiz.
2006
O'zbek (kir)
48
5-7323-0510-5
Mavjud emas
Reyting |
Ҳаёт-фикрловчига ҳикматлардан иборат. Ижод эса фикрлар вулқони. Ижодкор шу вулқоннинг бир парчасини ўз ҳолида сақлаб қолиш учун уринади. Мана шу парча воқеа бўлиб уни бировларга тақдим этиш ҳикоя дейилса неажаб.
Анвар Шукуров ҳикояларида ўзи эшитган, кўрган воқеалар ва одамлар ҳақида ёзади. Ўйлаймизки, унинг ҳикоялари Сизни бефарқ қолдирмайди.
О Қ И Б А Т
– Ҳаққулбой, турақол болам, сени қариндошларингникига бир айлантириб келай-чи, – деди оппоқ соқолли банорас тўнли чол, нишолдани еяётган чеварасининг бошини силаб.
Чевара эса дастурхондан бош кўтармай базўр:
– Ҳозир, – деди. У пиёладаги нишолдани тугатиш билан оввора эди.
Чол даҳлизга чиқиб, кампирини чақирди:
– Ҳаққулвойнинг кавушини топ!
Кампир кенг енги билан кўзларидаги ёшни артиб, кавушчани топиб келди.
– Тиркашвойнинг сарпосини ҳуржунга солдингми? – сўради чол чеварасини эшакка мингаштириб олгач кампирдан.
– Ҳа, солдим, – секин жавоб берди кампир...
– Бува, келганимиздан кейин думбирангизни чалишга берасизми? – сўради Ҳаққулжон йўлга тушишгач.
– Ҳа, бераман, бераман болам. Сен энди менинг чеварам, ворисим, давомчимсанда. Энди бундай қиламиз, мен эшакдан тушмай тураман, сен ҳамма қариндошларингни уйидан бирма-бир чақириб келаверасан, мен уларга бир гапни тайинлаб кетавераман. Энг охирида қўшни қишлоққа, дўстим Содиқникига оғиз очарга етиб борамиз, худо хоҳласа, тушундингми? Буёғи энди сенинг чопоғонлигингга боғлиқ, болам.
– Майли, – деди чевара бобосининг белидан қаттиқ қучиб.