Saytimizdagi elektron kitoblarni 3 usulda o'qish mumkin: kitobxon mobil ilovasi, kitobxon windows dasturi yoki onlayn sayt orqali
BatafsilKetma-ketlik bo‘yicha tavsiya: saytda qanday ro'yxatdan o'tish, saytdagi shaxsiy hisobni qanday to'ldirish mumkin, kerak bo'lgan kitob uchun qanday to'lovni amalga oshirish
BatafsilHurmatli mualliflar: Saytimizda asarlaringiz joylashtirilishini (yoki saytdan o‘chirilishini) istasangiz biz bilan shartnoma tuzish uchun bog‘lanishingizni so‘raymiz.
BatafsilAgar men O‘zbekistonda bo'lmasam, qanday qilib kitob sotib olishim mumkin?
Nima uchun PDF formatini yuklab ololmayman?
Internetsiz kitobni qanday o‘qish mumkin?
va boshqa savollaringizga bizning javoblarimiz.
2021
O'zbek (kir)
208
978-9943-6502-8-2
Mavjud emas
Reyting |
Ўсмир болакайнинг ойдек суянчиғи, болалик хотиралари қатидаги қадрдони – геолог қиз Ойнур билан ўтган кунлари тасвирланмиш ушбу китобда замона носозликлари, нопок кимсалар қилмиши рўй-рост қаламга олинади. Одам бир умр ёлғонлар ичида яшаб, унинг нағмаларига овуниб, суяниб яшаши – фожиа. Гул умринг ёлғонлар ичида соврилиб, олчоқлар қўлида эрмакка айланиши эса икки карра азоб. Атрофидагиларга ойдек нур таратиб, тафти билан ёнидагиларни иситишга – сўзламак, исён қилмак, курашмакка ундаган Ойнурнинг қисмати шундай кечди. Илми билан кўкка парвоз қилди-ю, жоҳилларнинг силтаб-юлқилашидан кулдек тўзғиди. Саҳро бағридан илм, нажот излади-ю, охири топгани хўрлик, изтироб, беадоқ ёлғон ва ўлим бўлди.
«Оврўпача кийинган, кийинганда ҳам охирги урфда (модада) кийинган бу қиз бизникига келганда ертўламиз ёришиб кетарди... Мен ғариб яшаганимиздан уялардим. Онамнинг ҳам юз-кўзида шу ифода кезарди. Ойнур илк танишганларида ўзларининг асл қиёфаларини яширадиган кишилар туридан эмасди. Билъакс, табиатан қандай бўлса, ўзини шундай тутарди» дея алқанган қизгинанинг ёлғончи-муттаҳамлар сабаб бевақт ерпарчин бўлиши асарни нуқтама-нуқта, ҳеч бир сатрини қолдирмай ўқишга чорлайверади. Муаллифнинг тахир хотиралари орасидан сизиб чиққан сатрлар фикр-ёдингизни банд этиши, ўйга толдириши, қаҳрамонлар қисматига шерик бўлишга ундаши аниқ. «Ойнур» бир қизнинггина қисмати, ёзуғи, дарди эмас, балки миллат, жамият, халқ кўргилиги – фожиасидир.