Серверда душанба кунигача (21 октябр 2019 йил 11:00 гача) техник ишлар олиб бориляпти. Ҳарид қилинган китобларни ўқиш ва юклашда муаммолар бўлиши мумкин.
Вақтинчалик ноқулайликлар учун узр сўраймиз!
Endi Siz sotib olgan kitoblaringizni yuklab olishingiz shart emas!
E'tibor bering: hozirda bizning saytimizda sotib olingan elektron kitoblar uchta usulda o'qilishi mumkin:
mobil-ilova orqali, Windows-ilovasi orqali va saytdagi onlayn-o'quvchi orqali. Батафсил -->

Pokiston "Oltin devor" tirqishidan

Pokiston "Oltin devor" tirqishidan
Ko‘rganlar, jami:

2225

Janr/bo‘lim:

Badiiy adabiyot

Muallif:

Nashr yili:

1998

Tili:

O'zbek (kir)

Betlar:

204

Parchani o'qing
Elektron kitob (7,1Mb) :

5000 so'm

Sotib olish

Reyting

  • Annotatsiya
  • Mundarija
  • Kitobidan parcha
  • Fikr va mulohazalar
Таниқли ёзувчи ва публицист Дадахон Нурий бир неча бор Покистон Ислом республикасида ижодий сафарда бўлиб, кўплаб таниш-билишлар орттирган. Шу билан адиб ҳалқимизнинг ардоқли шоири Эркин Воҳиднинг олтмиш йиллиги муносибати билан унинг қаламига мансуб машҳур "Олтин девор" комедиясини мамлакатдаги энг йирик театр комплекси Ал-Ҳамрода саҳналаштириш ташаббускорларидан ҳамдир. Комедияни қўйилиш асносида кечган қизиқ-қизиқ воқеалар Покистон мамлакатига бир назар ташлаб, у ердаги дўстларимиз ҳақида ҳикоя қилишга туртки бўлди. Ўйлаймизки, урду ва ўзбек тилларида чоп этилаётган ушбу китоб кўпчиликда қизиқиш уйғотада.

Сўз боши. Абдул Қадир Хон

Асарни ўқиб. Камлр Раис

Китоб ҳақида қисқа сўз. Матёқуб Қўшчонов...

Китоб муаллифи ҳақида. Озод Шарафиддинов

Муқаддима

Деворнинг икки томони

Полковник Неьматжон соҳибнинг шапкаси ва Фарғона қовуни

Ҳар ерда дўстинг бўлса

Кишвар хоним

«Буюк фуқаро» ҳузурида

Учрашувлар

Пиндилик Мансурхўжа ака

Покистонли ўзбеклар

Ўзгарган режалар

Лаҳўр кўчалари бўйлаб

Панжобдаги дала-боғ

Катта карвон сарбонлари

Мирза Ғолиб

Файз Аҳмад Файз

Абдул Саттор

Изҳор ул Ҳақ

Муҳаммад Аббос Хон

Ўзбекистон дўстлари

Адабий муҳит

Мушоҳада

Сўнгги синов кунлари

Доктор Юнус Баттнинг эшаклари

Шоирга эҳтиром

«Олтин девор» тўйи

Севинч ёшлари

Хулоса

АСАРНИ ЎҚИБ...

Муҳтарам Дадахон Нурийни ҳеч иккиланмасдан Ҳинд-Пок халқларининг энг содиқ дўстларидан деб аташ мумкин. Бундай дейишимнинг боиси шуки, у кишини узоқ йиллардан бери мен яхши биламан.

Гўзал Ўзбекистонга қадам ранжида қилган ҳиндистонли ёки покистонли қайси ижодкор бўлмасин Дадахон соҳиб билан учрашиб, унинг суҳбатини олмасдан қайтмайди десам муболаға бўлмас.

Ўзбекларнинг дунёга донғи кетган меҳмондўстлик фазилатини кўраман десангиз шу дўстимизнинг Тошкентдаги уйига ё бўлмаса Бўстонлиқ деган тоғли гўзал гўшадаги «Дача»сига боринг. Бир умр эсдан чиқмас таассуротлар билан қайтасиз.

Дадахон Нурийнинг «Покистон «Олтин девор» тирқишидан» китобини ҳузур қилиб ўқиб чикдим. Дадил айтишим мумкинки, бу асар ўзбек адабиётида ноёб публицистик қисса сифатида тан олинади. Китобдаги ҳар сатрдан адибнинг ўз дўстларига бўлган муҳаббат ҳисси уфуриб турибди. Бу Дадахон Нурий қаламида сеҳрли жоду борлигининг ёрқин далилидир.

Ишончим комилки, Покистон сафарномасидан сўнг муаллиф Ҳиндистонга ҳам ўз нигоҳини ташлаб, бизни хурсанд этажак.

Профессор Қамар Раис
Ҳиндистон,
20 июн, 1998 й.

Kommentariy qushish
Fikr va mulohaza bildirilmadi. Birinchi bo'ling!