Saytimizdagi elektron kitoblarni 3 usulda o'qish mumkin: kitobxon mobil ilovasi, kitobxon windows dasturi yoki onlayn sayt orqali
BatafsilKetma-ketlik bo‘yicha tavsiya: saytda qanday ro'yxatdan o'tish, saytdagi shaxsiy hisobni qanday to'ldirish mumkin, kerak bo'lgan kitob uchun qanday to'lovni amalga oshirish
BatafsilHurmatli mualliflar: Saytimizda asarlaringiz joylashtirilishini (yoki saytdan o‘chirilishini) istasangiz biz bilan shartnoma tuzish uchun bog‘lanishingizni so‘raymiz.
BatafsilAgar men O‘zbekistonda bo'lmasam, qanday qilib kitob sotib olishim mumkin?
Nima uchun PDF formatini yuklab ololmayman?
Internetsiz kitobni qanday o‘qish mumkin?
va boshqa savollaringizga bizning javoblarimiz.
2011
O'zbek (kir)
100
978-9943-07-122-3
Reyting |
Мазкур илмий-оммабоп асар таълим ва тарбияни ягона тизим остида уйғунлаштириш йўли билан баркамол авлодни шакллантиришга оид долзарб масалага бағишланган. Маълумки, шахсларнинг инсоний бўлиб шаклланишида таълим ва тарбиянинг ролини ҳеч бир нарса билан қиёслаб ҳам, ўлчаб ҳам бўлмайди. Ушбу муқаддас омиллар зоҳиран бир бўлиб кўринсада, аслида улар алоҳида-алоҳида ўзига хос мантиқий вазифаларни адо этади. Бунда кўп ҳолларда уларга айро кўз билан қаралади. Сир эмас, бунда кўпроқ таълимга эътибор қаратилгани баробарида, тарбия унинг соясида қолиб кетади. Ваҳоланки, ўтган аксарият донишманд алломаларимиз биринчи навбатда тарбияни улуғлаб, таълимга тарбия орқали боришни тарғиб қилишган. Замонавий таълим-тарбия ишида буни қандай амалга ошириш, бунга қандай механизм орқали эришиш мумкинлиги муаммолигича қолмоқда. Таълим борасида улкан ютуқларга эришилгани баробарида, тарбияда оқсоқлик кузатилади. Бу эса жамиятимизда, кишилар ўртасида учраб турадиган иллатлар ҳамда қусурларнинг сабаблари ва уларнинг ечимини топиш масаласи барчамизни ўйлантирмай қўймайди.
Муаллиф таълим билан тарбияни уйғунлаштириш борасида изланади. Унинг фикрича, таълим билан тарбия уйғунлашмас экан, чин маънодаги баркамол авлодни шакллантиришда турли муаммоларга дуч келинаверади. Ўзининг бу борадаги ишланмалари, аниқроқ айтадиган бўлсак, бу икки муқаддас омилни ҳамоҳанг равишда ташкил этишнинг шакл-шамойили, модели ва механизмларини ишлаб чиқиб, Сиз азиз китобхонлар эътиборига ҳавола этмоқда. Китоб таълим-тарбия муассасаларининг мутассади ходимлари, педагоглар, мураббийлар, талабалар, ота-оналар ва кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган.