Saytimizdagi elektron kitoblarni 3 usulda o'qish mumkin: kitobxon mobil ilovasi, kitobxon windows dasturi yoki onlayn sayt orqali
BatafsilKetma-ketlik bo‘yicha tavsiya: saytda qanday ro'yxatdan o'tish, saytdagi shaxsiy hisobni qanday to'ldirish mumkin, kerak bo'lgan kitob uchun qanday to'lovni amalga oshirish
BatafsilHurmatli mualliflar: Saytimizda asarlaringiz joylashtirilishini (yoki saytdan o‘chirilishini) istasangiz biz bilan shartnoma tuzish uchun bog‘lanishingizni so‘raymiz.
BatafsilAgar men O‘zbekistonda bo'lmasam, qanday qilib kitob sotib olishim mumkin?
Nima uchun PDF formatini yuklab ololmayman?
Internetsiz kitobni qanday o‘qish mumkin?
va boshqa savollaringizga bizning javoblarimiz.
2019
O'zbek (kir)
212
978-9943-06-631-7
10600 so'm
Reyting |
* * *
1972 йил. Бухоро. Вокзалга одам дегани сиғмасди. Одамлар ҳар-ҳар жойга йиғилиб олганча ўз яқинларини армияга кузатиш билан овора. Аёллар фарзандларини маҳкам қучоқлаб йиғлаган, оталар, акалар эса аксинча, ширакайф. Қўлларига кетма-кет қадаҳ олиб аскарнинг соғлиғи учун кўтаришарди.
Фақат Мадалиларнинг оиласи ўтирган жойдагина бақир-чақир деярли эшитилмайди. Отаси Марайим ака билан онаси Меҳрибон опалар ёлғиз ўғлини ўртага олиб, гоҳ сочлари олиб ташланган бошини силашади, гоҳ насиҳат қилишади.
- Сен чайир йигитсан, - тайинлайди Марайим ака. - Мана, неча йил каратэга қатнаб чиниқдинг. У ёқларга борганингдан кейин эски борганлар ортиқча гап-сўз қилса, уриб-нетиб юрмагин! Қамаб қўйишади-я..
- Вой, отаси, намунча ҳалитдан совуқ нафас қилмасангиз? - эрини койиган бўлди Меҳрибон опа. - Менинг Мадалим эсли-ҳушли йигит. Ҳеч қачон уришмайди.
Шу тобда карнайдан кимдир баланд овозда чақирилувчиларни сафланишга чорлади.
Атрофнинг тўс-тўполони чиқди. Аёлларнинг йиғи-сиғиси кучайгандан-кучайди.
- Ая, сизга бир гап айтсам майлими? - секин Меҳрибон опани бир четга тортди Мадали.
- Ҳа, болам, айт! Айта қол.
Мадали майдонга чопиб кетаётган йигитлар томон бир қараб олгач, секин онасининг қулоғига шивирлади:
- Ая, қўшнимиз Мавлудани йўлдан чиқариб юборманг!
* * *
Мадали чиқиб ўтирган поезд бир кечаю бир кундуз йўл босиб ниҳоят тоғли бир манзилда тўхтади.
Мадали бу ерлар қайси вилоятга қарашли эканини билмасди. Офицерлар ҳам ҳеч кимга айтишмаяпти. Ҳадеб сўрайверишга йигитларнинг юраги бетламайди.
- Қани, саф торт! - буюрди узун бўйли лейтенант. - Ростлан! Қадам бос.
Чақирилувчилар сони уч юздан ортиқроқ эди. Сўқмоқ бўйлаб ҳарбий қисм томон йўлга тушишди.
Ҳамма ҳайрон. Йўлда бирор одамнинг қораси кўринмайди. Худди кимсасиз оролдек теварак жим-жит. Қушларнинггина чирқиллаб учгани кўзга ташланади, холос.
- Биз қаерга келиб қолдик ўзи? - Мадалининг орқасида кетиб бораётган малла йигит ўзича тўнғиллади. - Армияга келдикми ё турмага тиқишмоқчими?
Унга ҳеч ким жавоб бермади.
Йигитларнинг барчаси чарчаган, ортиқча гапиришга тоқатлари етмасди.
Ўн чақиримча йўл юришгач, деворлари нақ икки метр келадиган иморат рўпарасига етишди. Дарвозада соқчилар қурол ушлаб турганига қараганда, мана шу ҳарбий қисмнинг ўзи эканига ҳеч шубҳа қолмади...