Серверда душанба кунигача (21 октябр 2019 йил 11:00 гача) техник ишлар олиб бориляпти. Ҳарид қилинган китобларни ўқиш ва юклашда муаммолар бўлиши мумкин.
Вақтинчалик ноқулайликлар учун узр сўраймиз!
Endi Siz sotib olgan kitoblaringizni yuklab olishingiz shart emas!
E'tibor bering: hozirda bizning saytimizda sotib olingan elektron kitoblar uchta usulda o'qilishi mumkin:
mobil-ilova orqali, Windows-ilovasi orqali va saytdagi onlayn-o'quvchi orqali. Батафсил -->

Toshpo‘lod tajang nima deydi?

Toshpo‘lod tajang nima deydi?
Ko‘rganlar, jami:

4927

Muallif:

Nashr yili:

1993

Tili:

O'zbek (kir)

Betlar:

106

ISBN raqami:

5-864-84-109-9

Parchani o'qing
Elektron kitob (2,5Mb) :

4200 so'm

Sotib olish

Reyting

  • Annotatsiya
  • Kitobidan parcha
  • Fikr va mulohazalar

Абдулла Қодирий ўз таржимаи ҳолида: «Қалвак махзумни ўқинг: кўбдан ҳақиқий ҳаёт билан алоқаси узилган, адраса хурофоти билан мияси ғовлаган холис бир маҳалла имомини кўрасиз. Тошпўлодни ўқинг: ишсиз, бири бит, бити сирка бўлмаган ва шу фақирлик орқасида ўғирлик ва фаҳшият денгизида сузиб тажангланган бир чапанни кўрасиз, деб ўтади.
Китоб буюк ўзбек адиби Абдулла Қодирийнинг 100 йиллигига атаб тўла ҳолида илк марта чоп этилмоқда.

Тинч иш
(Ҳикоя)
I

...Энди бу зот ҳам уламодан бири эди. Ўз илми тарафидан варасатул-анбиё қаториға киритилган учун мертуқ-сертуқларнинг фалон-туганига қулоқ солувнинг ҳам лузуми3 йўқ эди. Йигирма беш-ўттуз йилни мадраса тупроғи ялаб ўткарган бир кишини, табиъий, бизда уламо қаториға киргузмай ҳол йўқ. Ҳам ана шу мадраса тупроғини ўттуз йил ялаб шул тупроқ ялов ажрини ҳам олған эди. Авом ўртасинда бўлсун, уламо орасинда бўлсун ул «Домла Шариф Охунд» бўлуб танилган ва бу исмни эшиткан, етти яшардан етмиш яшарнинг кўз олдиға катта салла, узун чопон, семиз тан, ўнг қўлининг енгидан тўрт эллик тасбиҳ учи кўрунуб турған, қиб-қизил баркаш юз, мошкичири соқол бир зот келиб босар эди.

Бу зот диний бир олим бўлув устиға сиёсатдан ҳам хабарсиз эмас эди. Амрика, Гирмония, Онглия, Япўния, Фарансия, Белгия, шунинг каби ҳар давлатларни ёдлаб билар эди. Бунларнинг ҳунарларигача айрим –айрим ажратар эди. Масалан, Амрика, ўзи фарангларнинг бир табақаси, яъни қабиласи. Ҳунари: амиркон тери ишлайдир. Амиркон пахтани ҳам шу чиқарған. Гирмония тўб тўпхона, уруш аслаҳаларини ишлайдир. Осмон попурини5 ҳам шу кофир чиқарған. Онглия—бу жуда ҳунарманд, локин ўзининг ер юзинда жойи йўқ. Аммо денгизга шаҳарлар бино қилған. Шунинг учун денгизлар подшоси деб айтадирлар. Фарансия ёки Фаранг — бу ўзи майда-чуйда ишларга жуда ҳам уста бир кофир; фаранги игна, мошина, фаранги иб, грамафон, нағма ва шунга ўхшаш аллақанча ажойиб, ғаройиб нарсаларни чиқарган. Япўния — ўрусдан Пўртортирни олған...

Kommentariy qushish
Fikr va mulohaza bildirilmadi. Birinchi bo'ling!