Kitob qanday o'qiladi?

Saytimizdagi elektron kitoblarni 3 usulda o'qish mumkin: kitobxon mobil ilovasi, kitobxon windows dasturi yoki onlayn sayt orqali

Batafsil

Kitobni qanday sotib olish mumkin?

Ketma-ketlik bo‘yicha tavsiya: saytda qanday ro'yxatdan o'tish, saytdagi shaxsiy hisobni qanday to'ldirish mumkin, kerak bo'lgan kitob uchun qanday to'lovni amalga oshirish

Batafsil

Siz muallifmisiz?

Hurmatli mualliflar: Saytimizda asarlaringiz joylashtirilishini (yoki saytdan o‘chirilishini) istasangiz biz bilan shartnoma tuzish uchun bog‘lanishingizni so‘raymiz.

Batafsil

Savol-javoblar

Agar men O‘zbekistonda bo'lmasam, qanday qilib kitob sotib olishim mumkin?
Nima uchun PDF formatini yuklab ololmayman?
Internetsiz kitobni qanday o‘qish mumkin?
va boshqa savollaringizga bizning javoblarimiz.

Batafsil

Tuzoq

Tuzoq
Ko‘rganlar, jami:

5514

Muallif:

Nashr yili:

2014

Tili:

O'zbek (kir)

Betlar:

48

Nashriyot:

Kamalak

ISBN raqami:

978-9943-4373-2-6

Kitob mahsulotlarining xarakteristikalari, yetkazib berish shartlari, tashqi ko'rinishi va rangi haqidagi ma'lumotlar faqat ma'lumot uchun mo'ljallangan va joylashtirilgan paytda mavjud bo'lgan eng so'nggi ma'lumotlarga asoslanadi.
Parchani o'qing
Elektron kitob
E'tibor bering "Sotib olingan kitoblar qanday o'qiladi?" bo'limi bilan tanishib chiqing!

6200 so'm

Sotib olish

Reyting

  • Annotatsiya
  • Kitobidan parcha
  • Fikr va mulohazalar
Ўзбек менталитетига хос бўлган самимийлик, соддалик, ишонувчилик, меҳмондўстлик хусусиятлари кўпинча фирибгарларнинг ўз қабиҳ ниятларини амалга оширишларида қўл келади. Бу соддалик кўпинча қимматга тушиб, жабрланувчини танг ҳолатга тушириб қўяди. Натижада у "емаган сомсага пул тўлашга" тўғри келади, ҳатто жиноий жавобгарликка тортилиб қолиши ҳам мумкин. Ушбу мўъжаз рисолада ҳикоя этилган воқеа фикримизнинг далили сифатида келтиради. У китобхонни ҳўшёр бўлишга, эҳтиёткорликка, ўз ҳуқуқларини яхши билишга ундайди.
ТЎРАҚЎРҒОН ТУМАНИ,
КАЛВАК ҚИШЛОҒИ, 2010 ЙИЛ

Абдулбоқи ака, туни билан тиниқиб ухлаб, одатдагидай, тонг саҳарда ўрнидан турди, яхши дам олгани учунми ўзини қушдай енгил сезарди. У юз-қўлини ювгач, сўриток олдига борди-да ток қайчини олиб узумларнинг қалинлашиб, қуёш нурини тўсиб қолган баргларини қирқиб-қирқиб ташларкан, беихтиёр Иркутск шаҳридаги ҳамкорлари Александр Шабалов ва Умар Тошпўлатовларни эслади. "Улар менга уч юз минг долларлик, деярли 60 та вагонга жойлашадиган миқдорда тахта жўнатамиз деганди. Эсидан чиқиб кетдими? Майли, мен пулини тўлаган, аммо Магомед олиб қолган сараланган бир вагон тахта (улгуржи баҳоси 80000 рубл) ва темир йўл учун алоҳида тўлаган 120000 рублим учун аҳдини бажариши керак эди-ку. Жўнатган қовун-тарвуздан ҳам Умаржон 2709000 рубл қарздор, бу суммаларни долларга айлантирганда 100000 доллар атрофида бўп қолаяпти. Умар Иркутскда учта ошхона қурганини эшитувдим. Ишнинг кўзини билади бу бола. Ўзимиздан борган болаларни арзон-гаров ишлатиб, ошхоналарни қуриб олди, азамат. Тахта-ёғоч арзон, иш кучи деярли текин. Ошхоналарнинг томи ва ички жиҳозларига пул керак, холос. Хўш, ошхоналарни нима қилади? Ишлатиб ўша ёқларда қолиб кетадими? Бўлмаган гап. Умаржон ошхоналарни сотади-да, албатта юртига келади. Қанчага сотиши мумкин? Агар ҳар бирини 500000 доллардан сотса, бир ярим миллион доллар бўлади. Ўшанда мен берган юз минг доллар пул чап чўнтагининг бир бўлагини эгаллайди, холос...

Kommentariy qushish
Fikr va mulohaza bildirilmadi. Birinchi bo'ling!