Kitob qanday o'qiladi?

Saytimizdagi elektron kitoblarni 3 usulda o'qish mumkin: kitobxon mobil ilovasi, kitobxon windows dasturi yoki onlayn sayt orqali

Batafsil

Kitobni qanday sotib olish mumkin?

Ketma-ketlik bo‘yicha tavsiya: saytda qanday ro'yxatdan o'tish, saytdagi shaxsiy hisobni qanday to'ldirish mumkin, kerak bo'lgan kitob uchun qanday to'lovni amalga oshirish

Batafsil

Siz muallifmisiz?

Hurmatli mualliflar: Saytimizda asarlaringiz joylashtirilishini (yoki saytdan o‘chirilishini) istasangiz biz bilan shartnoma tuzish uchun bog‘lanishingizni so‘raymiz.

Batafsil

Savol-javoblar

Agar men O‘zbekistonda bo'lmasam, qanday qilib kitob sotib olishim mumkin?
Nima uchun PDF formatini yuklab ololmayman?
Internetsiz kitobni qanday o‘qish mumkin?
va boshqa savollaringizga bizning javoblarimiz.

Batafsil

Umr savdosi saylanma 2-jildlik

Umr savdosi saylanma 2-jildlik
Ko‘rganlar, jami:

12683

Nashr yili:

1998

Tili:

O'zbek (kir)

Betlar:

688

Nashriyot:

Sharq

Parchani o'qing
Elektron kitob (11,1Mb)
E'tibor bering "Sotib olingan kitoblar qanday o'qiladi?" bo'limi bilan tanishib chiqing!

18800 so'm

Sotib olish

Reyting

  • Annotatsiya
  • Mundarija
  • Kitobidan parcha
  • Fikr va mulohazalar

Ўзбекистон халқ ёзувчиси Ўткир Ҳошимовнинг «Икки эшик ораси» романи адибнинг энг салмоқли асарларидан бири ҳисобланади. Романда ўзбек халқининг ғаройиб хусусиятлари — жўмардлиги, ҳар қандай вазиятда ҳам имонини йўқотмаслиги, меҳри дарёлиги теран туйғулар, ёрқин бўёқларда тасвирланган. Шу боис роман неча юз минг тиражда неча марта чоп этилмасин, қўлма-қўл бўлиб кетди...

«Сайланма»нинг иккинчи жилдида, шунингдек, ёзувчининг турли йилларда яратган энг сара ҳикоялари, ҳажвий асарлари ҳамда инсон қисмати, табиат ва жамият тақдирини ўйлаб, куюнчаклик билан ёзган мулоҳазалари ўрин олган. Бу китобнинг сизларга манзур бўлишига ва ҳаяжонга солишига ишонамиз.

  • ИККИ ЭШИК ОРАСИ. Роман
  • ҲИКОЯЛАР
  • Ҳуркитилган туш
  • Умр савдоси
  • Нега, нега?
  • Ўэбек иши
  • ҲАЖВИЙ ҲИКОЯЛАР
  • Мен, бувам ва рангли телевизор
  • Зил-ҳаэил
  • Ош
  • Қизил қарға
  • ЎЙЛАР
  • Қалбнинг оппоқ дафтари
  • Дўстлик ҳурматдан бошланади
  • Дафтар ҳошиясидаги битиклар
  • «Китобингизни ўқидим»
  • Таъзим
  • Ў. Ҳошимовнинг нашр этилган китоблари
Муқаддима ёки энг аввалги боб
ҚУРИЛИШ МОНТАЖ БРИГАДАСИНИНГ БОШЛИҒИ
МУЗАФФАР ШОМУРОДОВ ҲИКОЯСИ, СОВУҚ ХАБАР

Пайшанба — маош куни эди. Пешиндан кейин атрофи тахта девор билан омонат ўралган қурилиш ҳовлисига чанг-тўзон кўтариб «ЗИЛ» машинаси кириб келди. Чеккадаги кўчма вагонча олдида вошиллаб тўхтади. Кабина эшиги очилиб, қўлтигига қора сумка қистирган кассир қиз — Фая сакраб тушди. Вагонча зинасига пилдираб чиқиб, бақирди:

— Йигитлар, келиғиз, зарплата олигиз!

Бетончи Сафар ака айиқдек лапанглаб вагонча томонга биринчи бўлиб юрди. Кетидан пайвандчимиз Икром ака. Унинг кетидан Эркин деган такелажчи йигит...

Саратон офтоби аёвсиз қиздираётган, оёқ остида қум, бетон қоришмасининг кукунлари сочилиб ётган майдончадан ўтиб, вагонча соясига бордиму туриб қолдим. Ҳозир дилсиёҳлик бўлишини билиб, юрагим ғаш тортди.

Қурувчи халқи — нозик. Маошнинг баракаси учди- ми, дарров «Ўз ихтиёри билан» ариза беради-да, сметаси «еб битирилмаган» бошқа объектга ўтади-кетади...

...

Kommentariy qushish
Fikr va mulohaza bildirilmadi. Birinchi bo'ling!