Kitob qanday o'qiladi?

Saytimizdagi elektron kitoblarni 3 usulda o'qish mumkin: kitobxon mobil ilovasi, kitobxon windows dasturi yoki onlayn sayt orqali

Batafsil

Kitobni qanday sotib olish mumkin?

Ketma-ketlik bo‘yicha tavsiya: saytda qanday ro'yxatdan o'tish, saytdagi shaxsiy hisobni qanday to'ldirish mumkin, kerak bo'lgan kitob uchun qanday to'lovni amalga oshirish

Batafsil

Siz muallifmisiz?

Hurmatli mualliflar: Saytimizda asarlaringiz joylashtirilishini (yoki saytdan o‘chirilishini) istasangiz biz bilan shartnoma tuzish uchun bog‘lanishingizni so‘raymiz.

Batafsil

Savol-javoblar

Agar men O‘zbekistonda bo'lmasam, qanday qilib kitob sotib olishim mumkin?
Nima uchun PDF formatini yuklab ololmayman?
Internetsiz kitobni qanday o‘qish mumkin?
va boshqa savollaringizga bizning javoblarimiz.

Batafsil

Yangi dunyo kishilari

Yangi dunyo kishilari
Ko‘rganlar, jami:

2799

Janr/bo‘lim:

Badiiy adabiyot

Muallif:

Tarjimon:

Miraziz A’zam

Nashr yili:

1997

Tili:

O'zbek (kir)

Betlar:

208

Nashriyot:

G‘afur G‘ulom

Parchani o'qing
Elektron kitob (6Mb)
E'tibor bering "Sotib olingan kitoblar qanday o'qiladi?" bo'limi bilan tanishib chiqing!

5400 so'm

Sotib olish

Reyting

  • Annotatsiya
  • Kitobidan parcha
  • Fikr va mulohazalar
Жазоир ёзувчиси Осиё Жаббор 1936 йилда туғилган. Болалиги иккинчи жаҳон уруши йилларига тўғри келади. Бу — араблар устидан ҳукмронлик авжига минган, Жазоир халҳи ўз эркини ўзи қўлга олмаса ортиқ ривожланиши мумкин эмаслигини англаб етган пайтлар эди. Кейинчалик ҳам бўлажак адиба қашшоқлик, саводсизлик, маҳаллий аҳоли устидан кулиш, зўравонлик қилиш, тарихни сохталаштириш, ҳаётни нотўғри талқин қилиш сингари шармандали, инсон шахсини таҳқирловчи ҳолларга гувоҳ бўлди. 1957 йилда ёзувчининг «Ташналик» романи, 1958 йилда «Сабрсизлар» романи, йигирма беш ёшида эса учинчн — «Янги дунё кишилари» романи босилиб чиқди. Бу асар озодлик учун кураш йилларидаги ҳаётни ҳаққоний бўёқларда акс эттиради...
Барча бало-қазоларни доғда қолдириб,
Янги дунё кишилари жипслашди қатъий.
Улар қўрқмас хўжайиндан, тун кўлкасидан,
Уларга нур сочиб турар келаётган кун.

Поль ЭЛЮАР «Ҳаммага аталган шеър»

I-боб
ШАРИФА

Тоғнинг шундоққина ён бағрига жойлашган эски араб гузаридаги бир текис оқланган уйлар бир-бирига жуда ўхшаб кетади. Илгари бу ер ҳозир кенгайиб кетган шаҳарнинг бир чеккаси эди. Бадавлатроқ одамлар баҳор бошланиши биланоқ салқин жой излаб мевазор боғлар ва чашмалар атрофига жойлашиб оларди. Бу ерда ҳар бир ҳовли боши берк кўчага ўхшайди. Йўлга чиққан одам катта-кичик айланма кўчаларда адашиб қолади ва бундаги жамликдан ҳайратга тушиб тўхтайди. Сокинликни фақат девор ортидаги уй бекаларининг шивир-шивири ва оналари ёнида ўтиришга кўнмаган болаларнинг ора-сира чинқириғи бузади. Дақиқа сайин солдатлар бостириб келишлари мумкин, ана унда болаларини уйга киритишга ва остонадаёқ овозларини ўчириш учун оғизларини бекитишга фурсат етишмай қолади. Солдатлар ўтиб кетганда эса оналар болалари билан бирга тош ерга ёки тўшакка ўтирадилар ва ланг очиқ эшик орқали солдатлар пайдо бўлиши билан рўй берадиган воқеа — тоғларда бошланган жанг манзарасини соатлаб қилт этмай кузатадилар.

Йироқдаги жанглар садоси бир қарашда маҳкам беркитгандай кўринувчи бу хонадонларга ҳадемай етиб келарди. Эндиликда бу ёқларда ҳам урушни, узоқларда ўйналаётган улкан спектаклни кузатиб ўтириш одат тусига кирганди. Самодаги қора нуқтадай самолётларнинг чархпалак бўлиб учишию уларнинг орқасидан судралиб юрган оқ тутунлар пастдан нохос ёзилган жимжимадор, қадимги хатга ўхшаб кўринарди. Аммо бу нуқталар бир лаҳзада жондан жудо қилиши ҳам ҳеч гап эмасди...

Kommentariy qushish
Fikr va mulohaza bildirilmadi. Birinchi bo'ling!