Saytimizdan nafaqat elektron, balki qog'ozli kitoblarga ham buyurtma berishingiz mumkin.
Buyurtmangiz O'zbekiston pochtasi orqali manzilingizga etkaziladi. Do‘kon telefoni: +99871 227-12-39

Endi Siz sotib olgan kitoblaringizni yuklab olishingiz shart emas!
E'tibor bering: hozirda bizning saytimizda sotib olingan elektron kitoblar uchta usulda o'qilishi mumkin:
mobil-ilova orqali, Windows-ilovasi orqali va saytdagi onlayn-o'quvchi orqali. Батафсил -->

Isoqjon Nishonov

Isoqjon Nishonov

 

Исхокжон Нишонов 1954 йил Ўзбекистон Республикаси Наманган вилояти Шаханд қишлоғида, колхозчи оиласида туғилган. Шу қишлоқда жойлашган умумтаълим мактабида таҳсил олган. Мактабни тугатгач Қуролли Кучлар таркибидаги қўшинларда муддатли ҳарбий хизматни ўтаган. Ҳарбий хизматдан сўнг ўз колхозида меҳнат қилиш билан бирга олий таълим муассасанинг “Ўзбек тили ва адабиёти” факультети сиртқи бўлимида таълим олган.
Таълим муассасини яхши баҳоларга якунлаб, умумтаълим мактабида ўқитувчилик қилган. Исхокжон Нишонов 2000 йилдан бошлаб ижодий ишларга киришган. Унинг биринчи ҳикояси туман газетасида чоп этилган. Шундан сўнг у кўплаб кичик хажмли ҳикоя ва повестлар ёзган. “Афғон шамоли” – унинг биринчи сериал-романидир. Мазкур китоб 15 томдан иборат бўлиб, бугунги кунгача унинг 12 томи чоп этилган.
Ҳозирги кунда унинг сериал-романлари қайта-қайта нашр этилмоқда. “Афғон шамоли” романининг биринчи томи немец тилига таржима қилинган ҳамда 2013 йил Германиянинг «Шлоссер» нашриётида чоп этилган.