Endi Siz sotib olgan kitoblaringizni yuklab olishingiz shart emas!
E'tibor bering: hozirda bizning saytimizda sotib olingan elektron kitoblar uchta usulda o'qilishi mumkin:
mobil-ilova orqali, Windows-ilovasi orqali va saytdagi onlayn-o'quvchi orqali. Батафсил -->

Toxir Malik

Toxir Malik

 

Тоҳир Малик (Ҳобилов Тоҳир Абдумаликович) 1946 йил 27 декабрда Тошкент шаҳрида туғилган. Ўзбекистон халқ ёзувчиси (2000). Тошкент университетининг журналистика факультетини тамомлаган (1969). Биринчи йирик асари – “Ҳикмат афандининг ўлими” (1972). “Фалак”, “Аёвсиз илон”, “Алвидо болалик”, “Бир кеча, бир кўча”, “Девона”, “Жиноятнинг узун йўли”, “Заҳарли ғубор”, “Иблис девори”, “Келинлар дафтарига”, “Меҳмон туйғулар”, “Мурдалар гапирмайдилар”, “Нафс кишанлари”, “Номус”, “Одам ови”, “Озод инсон ҳақида қўшиқ ёхуд Мирзакалон Исмоилийнинг сўнгги нафаси”, “Падаркуш”, “Самум”, “Сомон йўли элчилари”, “Соҳилсиз денгиз”, “Сўнгги ўқ”, “Талваса”, “Танланган асарлар” (9 жилдлик), “Тилла каламуш ёхуд йўққулобод ҳангомалари”, “Тириклик суви”, “Тош қалбларга зинҳор назар солинмас”, “Ушланг ўғрини”, “Чорраҳада қолган одамлар”, “Шайтанат” (5 та китоб), “Қалдирғоч”, “Ҳаловат”, “Ҳалол нимаю ҳаром нима” каби китоблари нашр этилган...
Адибнинг “Амир Темур даври адабиёти” (1998), “Варахша”, “Унвони инсон” (1999), “Соҳилсиз денгиз” (2000), “Зулмат салтанати” (2001), “Моштабиб” (2002) сценарийлари асосида ҳужжатли фильмлар ишланган.
Асарлари жуда кўп тилларга таржима қилинган.

Kitoblar

Hikoyalar

Hikoyalar (2017)

Halovat

Halovat (2013)