Endi Siz sotib olgan kitoblaringizni yuklab olishingiz shart emas!
E'tibor bering: hozirda bizning saytimizda sotib olingan elektron kitoblar uchta usulda o'qilishi mumkin:
mobil-ilova orqali, Windows-ilovasi orqali va saytdagi onlayn-o'quvchi orqali. Батафсил -->

Nigora Muhamedova

Nigora Muhamedova

 

Нигора Муҳамедова – услубчи косметолог. Бундан ташқари, руҳшунослик илмидан ҳам хабардор.

Нигора опа оммавий ахборот воситаларида ўз фикру мулоҳазалари билан бир қанча чиқишларни амалга оширган. Жумладан, машҳур «Сезам», «Наврўз», «Орият-доно» радиоларида, Ўзбекистон телерадиокомпаниясида кўпгина мавзулар бўйича фаол иштирок этиб келмоқда. Шунингдек, газета-журналларда ўз мақолалари билан қатнашиб туради.

Нигора Муҳамедова «Сабр саҳроси» китобидан ташқари «Гўзаллик сирлари», «Бир чимдим меҳр» ва «Оқибат йўқолмасин» китобларини ҳам нашрдан чиқарган.

Ҳозирда бу фаол косметолог ҳаётий тажрибалари ва олган билимлари асосида бир қанча адабиётлар устида ишламоқда. Жумладан, «Кечирмоқ осонмас, кечирмай бўлмас» ва «Ўлимдан кейинги ҳаёт» китобларини чоп этиш арафасида.

Биз Нигора Муҳамедовадан бундан-да улкан ютуқларни кутиб қоламиз.