Texnik ish tufayli saytda kitoblarni onlayn o'qish va ilova orqali o'qish funksiyasi vaqtincha ishlamaydi.

Kitob qanday o'qiladi?

Saytimizdagi elektron kitoblarni 3 usulda o'qish mumkin: kitobxon mobil ilovasi, kitobxon windows dasturi yoki onlayn sayt orqali

Batafsil

Kitobni qanday sotib olish mumkin?

Ketma-ketlik bo‘yicha tavsiya: saytda qanday ro'yxatdan o'tish, saytdagi shaxsiy hisobni qanday to'ldirish mumkin, kerak bo'lgan kitob uchun qanday to'lovni amalga oshirish

Batafsil

Siz muallifmisiz?

Hurmatli mualliflar: Saytimizda asarlaringiz joylashtirilishini (yoki saytdan o‘chirilishini) istasangiz biz bilan shartnoma tuzish uchun bog‘lanishingizni so‘raymiz.

Batafsil

Savol-javoblar

Agar men O‘zbekistonda bo'lmasam, qanday qilib kitob sotib olishim mumkin?
Nima uchun PDF formatini yuklab ololmayman?
Internetsiz kitobni qanday o‘qish mumkin?
va boshqa savollaringizga bizning javoblarimiz.

Batafsil

H.J. Sodiqov *

H.J. Sodiqov

 

Содиқов Ҳамдам Жўраевич 1943 йил 23 декабрда Тошкентда хизматчи оиласида туғилган. 1961 йилда Маннон Уйғур номидаги 22 ўрта мактабни тамомлаган.
1961 – 1962 йилларда Тошкент тўқимачилик комбинатида меҳнат фаолиятини бошлаган. Тошкент Давлат университети филология факультети журналистика бўлимида кечки курсда, сўнг 1962 – 1966 йилларда кундузги бўлимда ўқиган. 1966 – 1967 йилларда Москва харбий округида муддатли ҳарбий хизматни ўтаган. Заҳирадаги офицерлар курсини битирган.
1968 – 1970 йилларда республика ёшлар газетасида адабий ходим, бўлим бошлиғи лавозимларида ишлаган. 1970 – 1973 йилларда Ўзбекистон Фанлар Академиясининг Ўзбекистон халқлари тарихи музейи аспирантурасида ўқиган. 1973 йилда “Туркистон генерал – губернаторлиги сиёсий-маъмурий тузуми” мавзуида тарих фанлари номзоди илмий даражаси учун дисертация ёқлаган. 1973 йилдан 1985 йилга қадар Ўзбекистон халқлари тарих музейида илмий ходим, сўнг бўлим мудири лавозимларида ишлаган. 1985 – 1996 йилларда Тошкент темир йўл транспорти мухандислари институтида доцент лавозимида ишлаган. 1996 йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти хузуридаги Давлат ва жамият қурилиши Академияси қошидаги Ўзбекистоннинг Янги тарихи маркази директори вазифасига тайинланган. Унинг раҳбарлигида Ўзбекистоннинг янги тарихи уч жилдлик китоблар тайёрланди ва 2000 йилда нашр этилди.
Ҳ. Ж. Содиқов 1994 йилда “Чоризмнинг Туркистондаги мустамлакачилик сиёсати ва истиқлол учун кураш” мавзуида тарих фанлари доктори илмий даражаси учун диссертация ёқлаган. 1996 йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти хузуридаги Давлат ва жамият қурилиши Академияси Бирлашган Ихтисослашган Кенгаш аъзолигига сайланган...
У тарихимизда ёрқин из қолдирган миллат қаҳрамонлари фаолиятини матбуотда биринч марта ёритган тадқиқотчилардан ҳисобланади. (Намоз Пиримқулов, Қурбонжон додҳоҳ, Муҳаммад Али Эшон фаолиятини “Гулистон” журналида ёритган.)
“Посбон” (1988 й.), “Султон Жалолиддин Мангуберди” (1998 й.) ва бошқа қиссаларининг муаллифи.
“Аср тенгдоши”, “Туркистон чоризм мустамлакачилиги даврида” ва яна бир қатор, “Коинот нигоҳидаги аллома”, “Амир Темур ҳаётидаги ғаройиботлар”, “Амир Темур салтанатида хавфсизлик хизмати”, “Ўзбекистон тарихи” (ҳаммуаллиф) китоблари нашир қилинган...