Электронные книги с нашего сайта можно читать 3 способами: через мобильное android-приложение kitobxon, через windows-программу kitobxon или на сайте онлайн
ПодробнееПошаговая инструкция: как зарегистрироваться на сайте, как пополнить свой личный счет на сайте, как оплатить нужную книгу
ПодробнееВы правообладатель книги/книг? Просим Вас связаться с нами для составления авторского договора и для оформления авторских отчислений за проданные книги
ПодробнееКак купить книгу, если я не в Узбекистане?
Почему нельзя скачать в формате PDF?
Как читать книгу без интернета?
и другие Ваши ВОПРОСЫ и наши ОТВЕТЫ
2008
Узбекский (кир)
288
978-9943-09-339-3
9400 сум
Рейтинг посетителей |
Таниқли шоир ва драматург Ҳайдар Муҳаммаднинг 10 дан ортиқ шеърий ва драматик асарлар тўплами чоп этилган. 40 йилдан бери унинг шеърларига айтилган қўшиқлар телерадиоканалларида муттасил жаранглаб келаётган бўлса, саҳна асарлари деярли 30 йил мобайнида Республика театрлари репертуаридан мустаҳкам ўрин олиб келмоқда.
Ҳ. Муҳаммаднинг «Тошкентнинг нозанин маликаси» мусиқали драмаси ўтган асрнинг саксонинчи йилларида энг машҳур асарлардан бири бўлган, 2006 йилда бу асар Муқимий театрида қайта саҳналаштирилди. Драматургнинг «Хотинлар «гап»идан чиққан ҳангома» комедияси Миллий театр саҳнасидан 13 йил давомида 900 марта зал тўла томошабинлар иштирокида ўйналди. Бу асар «Темир эркак» деган бадиий фильм бўлди. Фильм ҳам энг кўп томошабин тўплаган асар бўлди.
Ҳ. Муҳаммаднинг 15 дан ортиқ саҳна асарлари Ўзбекистон, Тожикистон, Қирғизистон Республикалари театрларида ҳам катта муваффақиятлар билан ўйналган. Ижодкорнинг айрим саҳна асарлари ва қўшиқлари, «Сойиб Хўжаев ҳангомалари» китоби Ўзбскистон, Россия ва Умумевропа танлов ҳамда фестивалларининг ғолиби бўлган.
Ҳайдар Муҳаммад қўлингиздаги «Эртак-пьесалар» тўпламига ўзининг 10 та саҳна асарини жамлаган.
Т ў ғ о н. Вой жоним, вой-вой, ҳаммаёғим ёниб кетяпти.
(Қийиқчага тугилган озиқ-овқат, мешда сув олиб Қобилият киради.)
Қобилият. Ҳозир яхши бўлиб қоласиз, озгина овқат танаввул қилсангиз қувват бўлади. Овқат ҳам малҳам. Жонингизга ором, танингизга мадад бўлади. (Олдига қийиқчани ёзиб, патир, гўшт, сувларни қўяди, сувни ичиради).
Т ў ғ о н (Сувни ичиб, овқатни ютақиб ейди). Эй, оромижон овқат. Қўй гўшти дунёни мазаси-да, жаннатдан чиққан. Вой жоним, вой жоним. Йўлгаям қолсин, ҳаммасини еб қўймай. Вой жоним, вой жоним. Қуриб битди тинка-мадорим.
Қобилият. Еяверинг, қорнингизни тўйдиринг, қолгани бир гап бўлар.
Т ў ғ о н. Ундай бўлса майли, еб ола қолай. Тўғри айтасан, мадор бўлади. Ўзимни енгил ҳис қилаётгандайман. (Еб бўлади, турмоқчи бўлади. Қаддини сағал ростлаб.) Войдод, оғриқ қўймайди. Тамом бўлибман. Қани энди мен ҳам қаддимни кўтариб юра олсам. Бир иложи бўлсайди. Армоним йўқ эди...