Электронные книги с нашего сайта можно читать 3 способами: через мобильное android-приложение kitobxon, через windows-программу kitobxon или на сайте онлайн
ПодробнееПошаговая инструкция: как зарегистрироваться на сайте, как пополнить свой личный счет на сайте, как оплатить нужную книгу
ПодробнееВы правообладатель книги/книг? Просим Вас связаться с нами для составления авторского договора и для оформления авторских отчислений за проданные книги
ПодробнееКак купить книгу, если я не в Узбекистане?
Почему нельзя скачать в формате PDF?
Как читать книгу без интернета?
и другие Ваши ВОПРОСЫ и наши ОТВЕТЫ
2010
Узбекский (кир)
240
978-9943-00-311-8
6000 сум
Рейтинг посетителей |
Адибга тилагим. Тулепберген Қаипбергенов
Дўстим Дадахон. Рауф Парфи
Бадиа-қиссалар
Азим чинорлар паноҳи
Шаҳар тегирмони
Эсселар
Сурат ва сийрат
Денгизга саёҳат (кросс)
Шоирнинг боғкўчаси
Бир сурат тарихи
АЗИМ ЧИНОРЛАР ПАНОҲИ
Биз болалар ва домлалар
Урушдан кейинги тинч ҳаётнинг еттинчи йилига қадам қўйилган бўлса-да, ҳали унинг асоратлари ҳар жабҳада кўзга ташланиб турар, биз ўқийдиган мактаб ҳаётига ҳам ўз таъсирини кўрсатмай қолмаганди.
Айниқса, синфимиз аралаш-қуралашлиги билан бошқа синфлардан мутлақ фарқ қиларди. Бу дегани овози дўриллаб, мўйлови сабза уриб қолган ўсмир йигитлардан тортиб, катта опаларимиз қатори қизлар ҳам биз билан бирга ўқишар, бўй-бастларига қараб, орқароқ парталарда ўтиришарди.
Лекин “катта”ларнинг савлати босибми, синф раҳбаримиз интизомни қаттиқ тутишиданми, ҳаммамиз намунали ўқувчи хисобланардик. Унча-мунча тўполон аксар биз тирранчалардан чиқар, шунда “акахон”лар дарров гирибонимиздан олиб ёки чарсиллатиб пешонамизга чертиб, тартибга чақириб қўйишарди.
Сирасини айтганда, синфимиз ҳар жиҳатдан бошқачароқ, мактабда бирон шонли сана муносабати билан саф тортиладиган бўлса, пасту баланд туришимизнинг ўзи ғаройиб эди.
Хуллас, попуги дўпписига мос деганларидай бизга сабоқ берадиган муаллимларнинг ҳам феъл-атвори турли-туман эди: бадантарбия ўқитувчимиз озғиндан келган, қилтириқ, шу билан бўйи ниҳоятда узун — икки газдан юқори одам эди. Синф раҳбаримиз уни узундан- узоқ қилиб “Анатолий Илларионович Максимов” деб таништирган бўлса-да, биз ўзимизга мослаб “домла Махсумов” деб атай бошладик. Умуман, мактабда ҳамма уни шундай деб чақирарди...