На нашем сайте Вы можете купить не только электронные книги, но и бумажные книги с почтовой доставкой по Узбекистану!
Телефон книжного магазина: +99871 227-12-39

Вам больше не нужно скачивать каждую купленную книгу!
Внимание: теперь электронные книги, купленные на нашем сайте, можно читать 3 способами:
через мобильное приложение, через windows-приложение и через онлайн-читалку на сайте. Узнать подробнее -->

Буюклар муҳаббати 1-китоб

Буюклар муҳаббати 1-китоб
Просмотры, всего:

5335

Язык:

Узбекский (кир)

Страницы:

344

Читать отрывок
Электронная книга (3,8Mb) :

8300 сум

Купить

Рейтинг посетителей

  • Аннотация
  • Отрывок из книги
  • Комментарии и отзывы
Мазкур китобда афсонага айланган, аммо аслида чиндан ҳам аниқ бир тарихий даврда юз берган муҳаббат тарихлари – Юсуф ва Зулайҳо, Лайли ва Мажнун, Хусрав ила Фарҳод ва Ширинларнинг ҳаётидаги воқеалар, шунинглек, араб мутафаккир шоирлари Абу Нувос ва Жинон, Хотам ва Мовия, Шайх Санъон ва Тумор (Тамара), Эрон шоири Шаҳриёр ва Сурайё, Қирим хони Гаройхон ва Мария, ўз тарихимиздан Амир Темур ва Биби Хоним, Халил Султон ва Шодия, Одил Ёқуб ва Марям, турклардан Нозим Ҳикмат ва Вера Тулякова, Ўрхон Памуқ ва Қорагул, Россиядан Жуковский ва Мария Протасова, Грибоедов ва Тамара, Пушкин ва Гончарова, Есенин ва Айседора Дункан, Маяковский ва Лиля Брик, Ғарбий Овруподан Шекспир ва Энн Хетеуэй, Байрон ва Мэри Чаворт, Виктор Гюго ва Адел Фуше, Жорж Санд ва Шопен, Америкадан Габриэла Мистрал ва Ромео Урета, Эдгар По ва Виргиния ва бошқа буюк сиймоларнинг севиш ва севилиш тарихлари қаламга олинган. Бу тарихлар ажойиб инсонлар яшаган даврларни акс эттиради, айни чоғда нозик, ҳиссиётга бой, олижаноб ва бирда бахтли, бирда драматик, ҳатто фожеий ҳоллари билан бизга сабоқ бўлади. Инсонни, ҳаёт ҳақиқатини ҳар тарафлама англашда ва яшашда йўл кўрсатувчи ёруғлик бўлиб хизмат қилади..__
ШАРҚДА МУҲАББАТ ТАРИХЛАРИ
ЮСУФ ила ЗУЛАЙҲО
Юсуф

Оллоҳ, Одам Атонинг тавбаларини қабул қилгандан кейин унга ниҳонбинликни ато этганди. "Ниҳонбин" дегани "кўринмас нарсаларни кўрувчи" дегани бўлиб, бир куни ўзларидан бўлажак авлодларини бирма- бир кўра бошладилар. Насллари орасида пайғамбарлар, авлиёлар, ҳукмдорлар, хилма-хил билим соҳиблари олимлар, катта мулкдорлар, қавм ё жамоа раислари ва бошқа катта-кичик инсонлар бор эди. Бир маҳал

Одам Алайҳиссалом кўз ўнгида Юсуф сиймоси гавдаланди. Бу қадар гўзал инсонни кўриб:

- Эй Раббим, қандай гулшан гули бу?- дея ҳайратдан ёқа ушладилар.

- Бу сенинг зотингдан бўлажак фарзанд!- деган нидо келди. Сўнгра

Оллоҳ, Одам Алайҳиссаломга шундай деди:

- Мен ўз ҳуснимни уч бўлакка бўлдим, икки бўлагини Юсуфга бердим, бири ер юзининг бошқа гўзалларига қолди... Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо саллаллоҳу алайҳи ва саллам эса, бир ҳадисларида Юсуф борасида "Карим ўғли карим ўғли карим ўғли карим" дея марҳамат қилганлар. Арабча "карим" атамаси - "эҳсон ва иноят соҳиби","шарафли ва иззатли", "муҳтарам ва сахий", "мукаррам" маъноларида келади. Кўпроқ пайғамбарларга, Қуръонга ва Оллоҳга нисбатан ишлатилади. Демак, юқоридаги калимани "пайғамбар ўғли пайғамбар ўғли пайғамбар ўғли пайғамбар" деб тушуниш керак.

...

Добавить комментарий
Нет комментариев и отзывов. Станьте первым!