На нашем сайте Вы можете купить не только электронные книги, но и бумажные книги с почтовой доставкой по Узбекистану!
Телефон книжного магазина: +99871 227-12-39

Вам больше не нужно скачивать каждую купленную книгу!
Внимание: теперь электронные книги, купленные на нашем сайте, можно читать 3 способами:
через мобильное приложение, через windows-приложение и через онлайн-читалку на сайте. Узнать подробнее -->

Буюклар муҳаббати

Буюклар муҳаббати
Просмотры, всего:

5419

Жанр/раздел:

Биографии и Мемуары

Год издания:

2005

Язык:

Узбекский (кир)

Страницы:

232

Читать отрывок
Электронная книга (3,4Mb) :

4600 сум

Купить

Рейтинг посетителей

  • Аннотация
  • Отрывок из книги
  • Комментарии и отзывы

Қадрли ўқувчи!

Муҳаббат − буюк туйғу. Ушбу тўплам “Буюклар оиласи” китоби ҳам шу ҳақда туганмас, ҳали узоқ давом этадиган воқеалардан ҳикоя қилади. Эҳтимолки, қалбингиздаги дардларингиз билан ўртоқлашиб, бу борада сизга тўғри йўл кўрсата олади. Айни чоғда бу ҳикоялар муҳаббатнинг янги-янги қирраларини кашф этиб бораверади ва сизни муҳаббатга ошуфта этаверади.

Шарқдан тубдан фарқ қилгувчи Ғарбда дини, тили, маслаги бутунлай бошқа бўлган кишилар инсон ҳаётида фақат бир маротаба бўладиган оилага ўзгача ёндашганлар. Айримлари тўғри йўл тутгандек, айримлари эса... муҳаббатдек олий туйғуни суиистеъмол ҳам қилишган.

Тўпламда бир қатор буюк ҳамда машҳур тарихий шахсларнинг оилавий ҳаётлари қандай кечганлиги ва аксинча бу борада чеккан азиятлари ҳақида ҳикоя қилинади

ИККИ ШОҲ МАЛИКАСИ

Гўзал Клеопатра – Мисрнинг илоҳий маликаси. У бундан икки минг йил илгари яшаган. Унинг шуҳрати нурлари йиллар қаъридан ҳали-ҳануз жило бериб турибди. Клеопатра ўттиз тўққиз йил умр кўрган бўлса-да, ана шу қисқа умри давомида энг буюк инсонлардан икки нафарининг муҳаббатини қозона олганди. Булар − Марк Антоний ва Юлий Цезар эди. Бироқ улардан кейингисининг исми кўпроқ тилга олинади. Чунки Цезар ўша даврдаги деярли бутун дунёни забт этган энг кучли ҳукмдор эди. Ана шундай энг кучли буюк ҳукмдорни жажжигина гўзал Клеопатра ўзига таслим эта олганди. Бунинг учун эса албатта маҳорат, талант керак эди. Клеопатра эса бунинг уддасидан чиқа олганди..

...

Добавить комментарий
Нет комментариев и отзывов. Станьте первым!