Электронные книги с нашего сайта можно читать 3 способами: через мобильное android-приложение kitobxon, через windows-программу kitobxon или на сайте онлайн
ПодробнееПошаговая инструкция: как зарегистрироваться на сайте, как пополнить свой личный счет на сайте, как оплатить нужную книгу
ПодробнееВы правообладатель книги/книг? Просим Вас связаться с нами для составления авторского договора и для оформления авторских отчислений за проданные книги
ПодробнееКак купить книгу, если я не в Узбекистане?
Почему нельзя скачать в формате PDF?
Как читать книгу без интернета?
и другие Ваши ВОПРОСЫ и наши ОТВЕТЫ
2021
200
978-9943-20-845-2
В данный момент нет в наличии
30000 сум
Рейтинг посетителей |
«Эркак йиғлаган кун» — қиссанинг номиёқ ўқувчида қизиқиш уйғотади. Балки эркаклар ҳам инсон, йиғлаши табиий, дегувчилар бордир, аммо эркакнинг кўз ёшини кўришга одатланмаганмиз, одатланмайлик. Кучли жинс вакилларининг ожизалардан – аёллардан фарқли жиҳатларидан бири ҳам айнан уларнинг йиғламаслиги. Хўш, асар қаҳрамони нега йиғлади? У қандай кун эдики, эркакни йиғлатди?
Асар мутолаасига киришар экансиз, эпиграфдаёқ дастлабки маълумотга эга бўласиз. 2015 йилда бутун ижтимоий тармоқлар, телевидение-радио орқали эшитган-кўрганлар қалбини ларзага солган воқеа, ҳолат кўз олдингизга келади: дарё тўлқинлари қирғоққа чиқариб ташлаган гўдак жасади ҳатто бегоналарнинг кўзини ёшлаган эди, нега шу воқеага бевосита сабабчи бўлган отани йиғлатмасин?!
Ота ночор, имконсиз вазиятда, қайғуда, надоматда... Бу қандай ночорликки, норасидалар ўлимига сабаб бўлди? Бу қандай имконсизликки, ота ўз фарзандини қутқаролмади? Ёхуд қандай қайғуки, эркакни йиғлатди?
Сокинликдаги мутолаа сизни талотўплар ичра ташласа, кўзларингизни ёшласа, кўнглингизга бир дам ғашлик олиб келса, бизни маъзур тутинг...