Вам больше не нужно скачивать каждую купленную книгу!
Внимание: теперь электронные книги, купленные на нашем сайте, можно читать 3 способами:
через мобильное приложение, через windows-приложение и через онлайн-читалку на сайте. Узнать подробнее -->

Фалсафа ёхуд фикрлаш чанқоғи

Фалсафа ёхуд фикрлаш чанқоғи
Просмотры, всего:

4320

Год издания:

2007

Язык:

Узбекский (кир)

Страницы:

280

Издательство:

Фалсафа ва Ҳуқуқ

Читать отрывок
Электронная книга (7,4Mb) :

5500 сум

Купить

Рейтинг посетителей

  • Аннотация
  • Оглавление
  • Отрывок из книги
  • Комментарии и отзывы

Китобда фалсафа тарихида бетакрор из қолдирган, илмий-тафаккурий қарашлари билан турли баҳс-мунозаралар уйғотиб келаётган донишварларнинг меросига мурожаат қилинади. Эрк, ҳурфикрлик, мангулик, буд ва башар, шахс ва жамият, адабиёт ва санъат ҳақида фикр юритилади.

Фалсафа — фикрлаш чанқоғидир. Қалби фикрлашга муштоқ ҳар бир ўқувчи ушбу китобдан ўзига зарур мавзу, йўлланма, саволларига жавоб топа олади. Энг муҳими у ўқувчини мустақил фикрлашга, фикр излашга ундайди.
  • Карл Поппер ва унинг „очиқ жамият“ ғояси
  • Фридрих Нисше
  • Эпикур
  • Сенека насойиқлари
  • Экзистенциализмнинг отаси
  • Инсон таназзули ( Эрих Фроммни ўқиб)
  • Исёнкор одам
  • Ҳурликни тилаб олмайдилар
  • Хаёл ва ақл. Эссе
  • Ҳаёт мағзи. Эссс
  • Ғояларда мангулик илинжи
  • Либерализм: тарихий ва фалсафий нигоҳ
  • Ҳукмдор
  • Риёкорлик санъати
  • Шахс ким?
  • Оилада ҳукмрон — севги
  • Андуҳларга жо ҳаёт фалсафаси
  • Чорлар мени илоҳий бир ун
  • Ҳаёт ва хаёл орасида
  • Беором қалб қийноқлари
  • Салвадор Дали: „Сюрреализм — бу мен!“
  • Азалият мусаввир тасвирида
  • Рухдан кўчган чизғилар
  • Бир бор жаннатийман, лек
  • Ижодкор руҳ
  • Ақл амри
  • Ҳурлик сабоқлари
  • Фикрлаш чанқоғи
КАРЛ ПОППЕР ВА УНИНГ „ОЧИҚ ЖАМИЯТ“ ҒОЯСИ.
КАРЛ ПОППЕР ПЛАТОНГА ҚАРШИ
(Биринчи мақола)
Сохта пайғамбарлардан сақланинг!
Карл Поппер

Инглиз файласуфи ва социологи Карл Раймунд Поппер (1902—1994) илмий-танқидий рационализм мактабининг вакили ҳисобланади. У “Илмий тадқиқот логикаси“, ”Историцизм қашшоқлиги“, “Фараз ва раддия“, “Объектив билим“, “Тадрижий ёндашув“, “Таржимаи ҳол (Чеки йўқ изланишлар)“, „Мунаққидларимга жавоб“, „Реализм ва фаннинг мақсади“ каби фалсафа ва фан методологиясига оид асарларини чоп эттирган. К. Поппернинг номини машҳур қилган ва XX аср ўрталаридан бери турли мубоҳасалар уйғотиб келаётган унинг „Очиқ жамият ва унинг душманлари“ асаридир.

Ғарб ижтимоий фикри мустақил изланишларга мойиллиги ва ўчлиги билан тафаккур аҳлини ўзига жалб этиб келади. Унга эркин мубоҳаса, шахс ҳуқуқини, ҳурфикрликни қўллаб-қувватлаш, ўзини-ўзи танқид ва инкор этиб ривожланиш хосдир.

К. Попнер ҳозиргача улуғлаб келинаётган Платон, Гегель ва Марксларнинг сохта пайғамбарлар, эрк ва демократиянинг душманлари эканини асослашга интилади. Ушбу „буюк донишварлар“ тафаккурнинг ривожланишига улкан ҳисса қўшганлар, шубҳасиз, бироқ улар инсоният бошига оғир кулфатлар солган миллатчилик, милитаризм ва тоталитаризмнинг ҳам назарий асосчиларидир...

Добавить комментарий
Нет комментариев и отзывов. Станьте первым!