Как читать?

Электронные книги с нашего сайта можно читать 3 способами: через мобильное android-приложение kitobxon, через windows-программу kitobxon или на сайте онлайн

Подробнее

Как купить?

Пошаговая инструкция: как зарегистрироваться на сайте, как пополнить свой личный счет на сайте, как оплатить нужную книгу

Подробнее

Вы - автор?

Вы правообладатель книги/книг? Просим Вас связаться с нами для составления авторского договора и для оформления авторских отчислений за проданные книги

Подробнее

Вопросы-ответы

Как купить книгу, если я не в Узбекистане?
Почему нельзя скачать в формате PDF?
Как читать книгу без интернета?
и другие Ваши ВОПРОСЫ и наши ОТВЕТЫ

Подробнее

Фалсафа ёхуд фикрлаш санъати Гносеологик изланишлар

Фалсафа ёхуд фикрлаш санъати Гносеологик изланишлар
Просмотры, всего:

12040

Год издания:

2008

Язык:

Узбекский (кир)

Страницы:

256

Издательство:

Ношир

Номер ISBN:

978-9943-353-00-8

Информация о характеристиках, комплекте поставки, внешнем виде и цвете книжной продукции носит справочный характер и основывается на последних доступных к моменту публикации сведениях.
Читать отрывок
Электронная книга
Перед покупкой рекомендуем ознакомиться с разделом "Как читать купленную книгу"!

8800 сум

Купить

Рейтинг посетителей

  • Аннотация
  • Оглавление
  • Отрывок из книги
  • Комментарии и отзывы

Китобда Хитой фалсафаси, Декарт, Бэкон, Юм. Шопенгауэр, К. Поппер каби донишварларнинг меросига мурожаат қилинади. З. Фрейд, Месмер, Бекер-Эдди каби руҳшунослар ҳаётига оид лавҳалар берилади, ҳуқуқ, қонун, адолат, инсонийлик ва илоҳийлик мавзуларига оид битиклар келтирилади. Фикрлаш - санъат. Ижод машаққатлари ҳам ушбу санъатдан завқ олиш ва ҳаётдан маъно топишга қаратилгандир.

  • Муаллифнинг кириш сўзи
  • Одам, миф ва фалсафа
  • Даҳолик
  • Франц Антон Месмер
  • Мери Бекер – Эдди
  • Зигмунд Фрейд
  • Лао-цзн ёхуд Дао фалсафаси
  • Стратегема - фикрлаш ва енгиш илми
  • Рене Декарт рационализми
  • Фрэнсис Бэкон фалсафаси: тасдиқ ва раддия
  • Шопенгауэр эвдемонологияси
  • Карл Поппер ва унинг танқидий рационализми
  • Фикрлаш диалектикаси
  • Эпистемологик лавҳалар
  • Мен ва «мен» (гносеологик фикрлар)
  • Мен, ман ва дунё (экзистенциал битиклар)
  • Фикрлаш санъати
  • Эзгулик ва муҳаббат излаб
  • Дардчил фикрлар
  • Ҳуқуқ фалсафаси
  • Адолат сўқмоқларида
  • Нажот шарқдан боради
  • Инсонийлик ва илоҳийлик
  • Кулиш – ҳикмат
  • Халқаро муносабатларга тизимий ёндашувлар ва антропологик парадигма
  • Ижтимоий низолар
  • Тасаввуф ва вахдати вужуд: илмий-назарий масалаларига оид айрим фикрлар
ОДАМ, МИФ ВА ФАЛСАФА
Эссе

Одамнинг ҳаёти афсона ва ривоятлар - мифларга тўла; у нима яратмасин, нима кашф қилмасин бари мифдир. Шу нуқтаи назардан одамнинг ўзи ҳам мифдир. Бироқ одамнинг ҳайратли қисмати шундаки, у ушбу мифлардан маъно-мағиз қидиради. Айнан шу нуқтада миф ва фалсафа мунтабиқдир.

Бу ўринда миф ва фалсафа турли воқеликлар сифатида қайд этилмоқда. Агар борлиқ, ҳаёт ва одамнингўзи ҳам миф экан, шубҳасиз, фалсафа ҳам миф ёки мифологиянинг бир қисми бўлиши даркор. Ҳа, барча мифлар фалсафадир, аммо барча фалсафа, фалсафий таълимотлар, қарашлар миф эмас, акс ҳолда миф билан фалсафа ўртасида фарқ қолмайди. Фалсафа ибтидоий мифологик тасаввурлардан ўсиб чиққан, кўпгина фалсафий таълимотлар, оқимлар ҳозир ҳам мифларга монанд ёки мифологик хусусиятга эга. Шу билан бирга фалсафада реал борлиқни англашга, рационалга таянишга, ижтимоий ўзгаришларни ақлу идрок - дарк нуқтаи назаридан баҳолашга интилиш мавжуд. Ушбу белгилар фалсафани мифлардан фарқлаб, уни мифология ичига сингиб кетишдан асраб туради.

Машҳур этнограф Э.Тейлор мифларни «ибтидоий фалсафа» деб атаганида ҳақ эди. У мифларни илк одамларнинг яшаш ва фикрлаш тарзи ёки яшаш ва фикрлаш фалсафаси деб талқин қилган. Ушбу фикрни А.Ф.Лосев янада аниқлаштиради. У мифга «шахсга тааллуқли борлиқ ёки, аниқроғи шахсга тааллуқли борлиқ образи, шахсга тааллуқли шакл, шахсий қиёфа» деб таъриф беради. «Ҳар бир тирик шахс у ёки бу маънода мифдир... одам ўзича одам бўлгани, одамзодга тааллуқли бўлгани учун эмас, балки одам сифатида англангани ва шахс сифатида шакллангани учун мифдир... тирик кишилар тажрибасига тааллуқли барча нарсалар мифга оиддир». Демак, одам, уни ўраб турган борлиқнинг, айниқса арте-факт (яратилган сунъий дунё)нинг англанилиши ва шаклланиши нуқтаи назаридан миф ёки мифга оиддир...

Добавить комментарий
Нет комментариев и отзывов. Станьте первым!