Электронные книги с нашего сайта можно читать 3 способами: через мобильное android-приложение kitobxon, через windows-программу kitobxon или на сайте онлайн
ПодробнееПошаговая инструкция: как зарегистрироваться на сайте, как пополнить свой личный счет на сайте, как оплатить нужную книгу
ПодробнееВы правообладатель книги/книг? Просим Вас связаться с нами для составления авторского договора и для оформления авторских отчислений за проданные книги
ПодробнееКак купить книгу, если я не в Узбекистане?
Почему нельзя скачать в формате PDF?
Как читать книгу без интернета?
и другие Ваши ВОПРОСЫ и наши ОТВЕТЫ
2013
Узбекский (кир)
186
18600 сум
Рейтинг посетителей |
Мазкур асарда милоддан аввалги II-милодий XII асрлар оралиғида ёзилган сулолалар тарихи, айрим мавзуларга бағишланган тарихий асарлар ва сафарномалар каби хитой манбаларидаги қадимий Фарғонага оид асосий маълумотларнинг ўзбек тилига илмий таржимаси қисқача шарҳлар билан келтирилган. Шарҳларни ёзишда турли хитой луғатлари, Хитой Халқ Республикаси (ХХР)да хитой ва уйғур тилларида нашр этилган тарихий асарлардан кенг фойдаланилган. Бу йўсиндаги тадқиқот илк бор амалга оширилди.
Таржимага жалб қилинган маълумотлар турли асарларда тарқоқ ҳолда келтирилган. Уларнинг бир жойга йиғилиши фойдаланувчилар учун қулайлик яратиши табиийдир. Муаллифнинг таржимада учрайдиган қатор топоним ва этнонимларга оид ёзилган тадқиқотлари алоҳида китоб шаклида нашрга тайёрланган. Яқин кунларда у ҳам ўқувчилар эътиборига ҳавола этилади.
Асар Ўзбекистон тарихининг манба асосини бойитишда муҳим илмий аҳамият касб этади. У мутахассислар, олий ўқув юртлари ўқитувчилари ва талабалари учун фойдалидир.
МУНДАРИЖА
КИРИШ…….................................................................................3
1. СУЛОЛАЛАР ТАРИХИДАГИ ҚАДИМИЙ ФАРҒОНАГА ОИД МАЪЛУМОТЛАР
Шижи (Тарихий хотиралар).……….........................................25
Ханшу (Хан [сулоласи] тарихи).………................................92
Хоу Ханшу (Кейинги Хан [сулоласи] тарихи)......................99
Жиншу (Жин [сулоласи] тарихи)………….........................101
Вэйшу (Вэй [сулоласи] тарихи)....……................................104
Суйшу (Суй [сулоласи] тарихи) ……..................................106
Бэйши (Шимолий [сулолалар] тарихи)...……....................108
Шин Тангшу (Танг сулоласининг янги тарихи) ..…......... 109
2. VIII-XII АСРЛАРДА ЁЗИЛГАН ТАРИХИЙ АСАРЛАРДАГИ МАЪЛУМОТЛАР
Тунгдян (Қонун-қоидалар ва урф-одатлар баёни)..............117
Тайпинг хуанюй жи (Тинчлик ўрнатилган замин баёни)............124
Тунгжян жиши бэнмуо (Муҳим тарихий воқеалар баёни) ...........130
3. ҚАДИМИЙ ХИТОЙ САЙЁҲЛАРИНИНГ МАЪЛУМОТЛАРИ
Датанг Шиюй жи (Буюк Танг [давридаги] ғарбий мамлакатлар хотираси) ............159
Вангъу Тянчжу-гуо чжуан (Ҳиндистондаги 5та давлатга қилинган сафар ҳақида баён) .......161
Ду Хуан жингшинг жи (Ду Хуаннинг борган жойлари хотираси) .....................................163
ФОЙДАЛАНИЛГАН МАНБАЛАР ВА АДАБИЁТЛАР ..............167
КЎРСАТКИЧЛАР..............................................................174