Вам больше не нужно скачивать каждую купленную книгу!
Внимание: теперь электронные книги, купленные на нашем сайте, можно читать 3 способами:
через мобильное приложение, через windows-приложение и через онлайн-читалку на сайте. Узнать подробнее -->

Ҳазрати Башир манақоби

Ҳазрати Башир манақоби
Просмотры, всего:

5946

Год издания:

2009

Язык:

Узбекский (кир)

Страницы:

224

Издательство:

Янги аср авлоди

Номер ISBN:

978-9943-08-457-5

Читать отрывок
Электронная книга (6,8Mb) :

6200 сум

Купить

Рейтинг посетителей

  • Аннотация
  • Оглавление
  • Отрывок из книги
  • Комментарии и отзывы

Қўлингиздаги ушбу китоб Ҳазрати Башир қудсий қадамжосининг тарихидан сўзлайди. Шунингдек, унда Ҳазрати Башир мажмуасининг халқимизга ҳанузгача таниш бўлмаган жиҳатлари очиб бериладики, китобни ўқиган жамики ўқувчи кўнглида ўзгача бир туйғуни ҳис этади, қалби нурга тўлади, уни қайта-қайта ўқишга ўзида эҳтиёж сезади.

  • Истиқлол, тарихий хотира ва қадриятқ
  • Руҳи қудсийлар эҳтиромиқ
  • Сўзбошиқ
  • Ҳазрати Башир ота писталари
  • Чашма
  • Тепалик сири
  • Ҳазрати Башир маноқиби
  • Шайхи Бузрукворнинг қиблагоҳлари
  • Ҳазрати шайхи Бузрукворнинг тариқатларида рақсу самоъ борлигининг баёни
  • Ҳазрати шайхи Бузруквор тариқатларининг баёнида
  • Бу боб Ҳазрати шайхи Бузрукворнинг кароматлари ҳақидадир
  • Бу бобда Ҳазрати шайхи Бузруквори неккирдори соҳиби кашфу каромату қутби замоннинг авлодлари ҳақида маълумот берилади
  • Бу бобда устоди вақт имом Усмони Туркистоний ва бошқа Валийлар кечмишлари баён қилинур Ҳазрати шайхи Бузрукворни бу дунёдан охиратга сафар қилишининг баёнида
  • Қашқадарё вилояти туманлари ва шаҳарлари ҳудудида сақланган тарихий обидалар ва зиёратгоҳ-қадамжолар тўғрисида маълумотнома
Мустақиллигимизнинг 18 йиллигига бағишланади
ИСТИҚЛОЛ, ТАРИХИЙ ХОТИРА ВА ҚАДРИЯТ
Ҳаққоний тарихни билмасдан туриб ўзликни англаш мумкин эмас.
Ислом КАРИМОВ

Ҳар гал Ватан тарихини ўрганиш ҳақида гап кетганда, бир воқеа бот-бот ёдимга тушаверади. 1989 йили Қашқадарё вилоятининг ўша пайтдаги биринчи раҳбари Ислом Каримов бир гуруҳ тарихчи олимларни ҳузурига таклиф этди. Тўғриси, ўшанда учрашувга бораётиб, хаёлимдан кўп нарсалар ўтди. Вилоятнинг аввалги раҳбарлари олимлар билан учрашганини ҳеч эшитмагандим. Нега чақирдийкинлар?.. Учрашувда Ислом Каримов кутилмаганда ҳеч биримизнинг хаёлимизга келмаган таклифни ўртага ташладилар: «Сизлардан бир илтимосим бор. Қашқадарё қадимий замин, унинг ҳақиқий тарихини ўрганиб алоҳида китоб қилиб ёзиб берсаларингиз». Кейин хона деворларидаги плакатларга қарадилар-да, хотиржам шундай дедилар: «Бу шиорларга парво қилманглар... Гап шу!»

Девордаги рангли суратларга разм солсам уларда Қашқадарё вилоятининг шўро даврида «социализм шарофати» туфайли гуллаб-яшнаган «тараққиёт» йўли акс этган экан. Тўпланган етти олимнинг учтаси тарихчи бўлиб, улар орасида энг ёши мен эдим.

Добавить комментарий
Нет комментариев и отзывов. Станьте первым!