Как читать?

Электронные книги с нашего сайта можно читать 3 способами: через мобильное android-приложение kitobxon, через windows-программу kitobxon или на сайте онлайн

Подробнее

Как купить?

Пошаговая инструкция: как зарегистрироваться на сайте, как пополнить свой личный счет на сайте, как оплатить нужную книгу

Подробнее

Вы - автор?

Вы правообладатель книги/книг? Просим Вас связаться с нами для составления авторского договора и для оформления авторских отчислений за проданные книги

Подробнее

Вопросы-ответы

Как купить книгу, если я не в Узбекистане?
Почему нельзя скачать в формате PDF?
Как читать книгу без интернета?
и другие Ваши ВОПРОСЫ и наши ОТВЕТЫ

Подробнее

Хотинимнинг уруғидан ўргулай

Хотинимнинг уруғидан ўргулай
Просмотры, всего:

2897

Год издания:

1997

Язык:

Узбекский (кир)

Страницы:

40

Издательство:

Ёзувчи

Номер ISBN:

5-8255-0326-9

Читать отрывок
Электронная книга
Перед покупкой рекомендуем ознакомиться с разделом "Как читать купленную книгу"!

5000 сум

Купить

Рейтинг посетителей

  • Аннотация
  • Отрывок из книги
  • Комментарии и отзывы

Ҳайдар Муҳаммадни ўқувчилар шоир ва драматург сифатида яхши танийдилар. У кўп қиррали ижодкор бўлиш билан биргаликда бир қатор ичакузди ҳажвиялар, ҳангомалар муаллифи ҳамдир. Қўлингиздаги мажмуа-адибнинг энг яхши ҳажвия ва ҳангомаларидан тартиб берилган. Бу йил ўзининг табаррук 60 ёшини нишонлаган адибнинг ўз ўқувчиларига янги туҳфаси яхши таассурот уйғотишига ишончимиз комил.

ХУШОМАД

Телефон дегани ишлаб турса ёмон нарса эмас. Олисингни яқин қилади. Мушкулингни осон, вақтингни тежайди. Баъзан менинг дилимни хушнуд, кайфиятимни чоғ ҳам қилади. Одам баъзан чарчаганда хушомадни ҳам ёқтириб қолар экан. Хушомад қиладиган одамларнинг 99 фоизи сенга бир нарсадан иши тушадиган одамлар бўлади. Мана, менга иши тушадиганлардан бири. Унинг хушомади менга ёқади, илтимосини, билмай бажаравераман. Телефон номерини тердим. Трубкани хушомадгўйимнинг ўзи олди. Унинг майин овози трубкадан қулоғимга оқа бошлади: «Оҳ, оҳ, қадрдоним, дўстим, жигарим ҳозиргина Сизни ўйлаб, қўнғироқ қилсаммикан деб турувдим. Ҳизирни йўқласам бўларкан. Ўзингизнинг ширингина, ёқимли қўнғироғингиз жаранглаб қолди. Шундай олиб қулоғимга тутаманми денг, нафасингиз гупиллаб димоғимга урилиб турибди-да, ёқимли, қадрдон нафас, хурсандлигимдан ўзимни қўярга жой тополмадим. Қайнанангиз суйган йигит экансиз. Қайси қайнанам дейсизми? Ҳаммаси, ўнта бўлса, юзта бўлса қайнанайиз сизни бошиздан сув ўгириб ичади. Сизга ўхшаган дуру якдона бораканми? Тўғрисини айтсам ҳақиқий ўғилбола йигитга учта қайнана етмайди. Ҳа. Етмайди. Сиз қаҳрамонлик қилиб, битта қайнана билан юрибсиз. Офарин. Орден бериш керак. Қизил китобга ёзиш керак. Ҳа, айтгандай, гапнинг ўғил боласи эсдан чиқай депти-ю. Шу десангиз, келинингиз эрталабдан сомсага уннаган. Свежий сўйилган гўшт обкелгандим. Келинингиз, кўз тегмасин, ҳусни жамолига яраша пазандаям-да, сомсани илик қилиб юборади.

Добавить комментарий
Нет комментариев и отзывов. Станьте первым!