Электронные книги с нашего сайта можно читать 3 способами: через мобильное android-приложение kitobxon, через windows-программу kitobxon или на сайте онлайн
ПодробнееПошаговая инструкция: как зарегистрироваться на сайте, как пополнить свой личный счет на сайте, как оплатить нужную книгу
ПодробнееВы правообладатель книги/книг? Просим Вас связаться с нами для составления авторского договора и для оформления авторских отчислений за проданные книги
ПодробнееКак купить книгу, если я не в Узбекистане?
Почему нельзя скачать в формате PDF?
Как читать книгу без интернета?
и другие Ваши ВОПРОСЫ и наши ОТВЕТЫ
1986
Узбекский (кир)
272
В данный момент нет в наличии
Информация: (90) 959-25-26 (0900 - 1900)
Рейтинг посетителей |
МУАЛЛИФДАН
Бу китоб улкан шеърий мерос қолдирган шоир ҳақида. Унинг жаҳонга машҳур «Маснавий»си ўттиз бир мингдан зиёдроқ мисрани ўз ичига олади. Унинг «Девони Кабир»и («Улуғ девон»и) қарийб қирқ тўрт минг мисрадан иборат бўлиб, унда икки минг етти юз уч ғазал жамланган. Унинг фалсафий ва лирик тўртликлари, рубоийлари тўрт минг мисрадан ошади. Лекин шоир қўлига қалам олиб ёзгани — атиги ўн саккиз мисра, холос. Қолгани — етмиш тўққиз минг мисра, бари бадиҳа бўлиб. «котибул асрор» деб аталмиш шогирдлар томонидан қаламга олинган. Мана, етти асрдирким, мазкур бадиҳалар ўқувчи ва тингловчиларга завқ-шавқ бағишлайди, теран фикри, ажиб хассослиги, фавқулодда оҳангдорлиги ва шеърий шаклларининг мукаммаллиги билан шинавандаларни ҳайратга солади. Шоирнинг шеърий асарларидан ташқари, бизгача унинг ваъзлар китоби, мулоқотлар мажмуаси «Фиҳи-ма-фиҳи» ва турли кишиларга ёзган бир юз қирқта мактуби етиб келган. Ана шу китоблар саҳифасидан бизнинг кўз ўнгимизда Шарқнинг буюк донишманди, мағрибда Юнонистондан тортиб — машриқда Эрон ва Ҳиндистонга қадар чўзилган улкан жуғрофий регионда диалектик фикр дурдоналарини умумлаштира олган ажойиб аллома сиймоси намоён бўлади.
Шоир ва мутафаккир умр бўйи диний ақидалар истибдодига қарши, инсон руҳи эркинлигини ҳимоя қилди. Салибчилар юриши ва фанатизм ҳукм сурган бир даврда у ирқи, тили ва диний маҳзабидан қатъий назар, инсонлар тенглигини ташвиқ этди. Шоирнинг шеърлари, ваъзлари ва фаолиятида шаҳар аҳолиси қуйи табақаларининг феодал тузумга, давлат хизматидаги диний мафкура намояндаларига қарши норозилиги акс этиб туради. Бироқ ўқувчилар ҳукмига ҳавола этилаётган бу китоб шоирнинг фалсафаси ҳақида монография ёхуд унинг шеърий бисотига бағишланган тадқиқот эмас, балки биографик роман.