Электронные книги с нашего сайта можно читать 3 способами: через мобильное android-приложение kitobxon, через windows-программу kitobxon или на сайте онлайн
ПодробнееПошаговая инструкция: как зарегистрироваться на сайте, как пополнить свой личный счет на сайте, как оплатить нужную книгу
ПодробнееВы правообладатель книги/книг? Просим Вас связаться с нами для составления авторского договора и для оформления авторских отчислений за проданные книги
ПодробнееКак купить книгу, если я не в Узбекистане?
Почему нельзя скачать в формате PDF?
Как читать книгу без интернета?
и другие Ваши ВОПРОСЫ и наши ОТВЕТЫ
2019
Узбекский (кир)
Узбекский (кир)
104
978-9943-6124-0-2
В данный момент нет в наличии
Рейтинг посетителей |
Ушбу китоб оламларга раҳмат этиб юборилган, мўмин-мусулмонларга то Қиёматгача ибрат бўлган пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг муборак таваллудлари ва юксак фазилатлари ҳақидадир.
Бизни имон ва Исломга йўллаган ҳамда Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) умматларидан қилган Аллоҳ таолога беадад ҳамду санолар бўлсин.
“Албатта, Аллоҳ ҳамда Унинг фаришталари Пайғамбарга салавот айтурлар. Эй мўминлар! (Сизлар ҳам) унга салавот ва салом айтингиз!”
(Аҳзоб, 56). Бу ояти карима Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг Аллоҳ ҳузуридаги малоил- аъло — энг юқоридаги фаришталар олдиларида мартаба-мақомлари нақадар юксак эканига далолат қилади. Аллоҳ таоло энг сўнгги пайғамбари Сарвари Коинот (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)ни оламларга раҳмат қилиб юборди. Залолатда қолган дунё у зот таваллуд топган кундан саодатга юз бурди. Парвардигори олам Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) воситаларида жаҳолат ичра яшаётган инсониятни ҳидоятга бошлади.
Шу туфайли ҳам бутун Ислом оламида Расули акрам (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) таваллуд топган Рабиъул аввал ойи қутлуғ ҳисобланади. Мусулмонлар муборак ойларда Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)ни ёд этиб, ул зотга кўпроқ дуойи саломлар йўллайдилар.