Вам больше не нужно скачивать каждую купленную книгу!
Внимание: теперь электронные книги, купленные на нашем сайте, можно читать 3 способами:
через мобильное приложение, через windows-приложение и через онлайн-читалку на сайте. Узнать подробнее -->

Меросхўр

Меросхўр
Просмотры, всего:

6877

Переводчик:

Набижон Боқий

Год издания:

2016

Язык:

Узбекский (кир)

Страницы:

336

Издательство:

Янги аср авлоди

Номер ISBN:

978-9943-27-769-4

Читать отрывок
Электронная книга (1,9Mb) :

7400 сум

Купить

Рейтинг посетителей

  • Аннотация
  • Отрывок из книги
  • Комментарии и отзывы
Taniqli ingliz yozuvchisi Robert Luis Stivensonning qo‘lingizdagi romani bir-biridan qiziq sarguzasht voqealarga boy. Unda siz Devid Belfur degan yosh yigitning boshidan kechirgan voqealari mobaynida irodasi ham toblanib borganiga guvoh bo‘lasiz. Har qanday sharoitda ham inson o‘zligini yo‘qotmasligi, oliy his-tuyg‘ular qadrini tushirmasligi lozimligini yozuvchi qayta-qayta ta’kidlab uqtiradi.

МЕРОСХЎР ЁКИ ДЭВИД БЭЛФУРНИНГ САРГУЗАШТЛАРИ
Шул ҳақдаким, йигитча ўғирланади, денгизда кема ҳалокатига учрайди, кимсасиз оролда мисли кўрилмаган азоб-уқубатларни бошидан кечиради, одамзот оёғи етмаган тоғу тошларда сарсон-саргардон бўлади; тақдир тақозоси билан Алан Брек Стюарт ва бошқа фидокор шотланд якобинчи 1 ларига йўлиқади. Қолаверса, ҳеч қандай ҳақ-ҳуқуқи бўлмаса-да, ўзини Шос қўрғонининг хўжайини деб эълон қилган манфур амакиси Эбенезер Бэлфурнинг адолатсиз ғазабига учрайди – жабрланади. Ушбу воқеалар қаҳрамонларнинг ўз қўллари билан ёзиб қолдирилган, эндиликда Роберт Луис Стивенсон уни сизнинг ҳукмингизга ҳавола этади.
БАҒИШЛОВ
Азизим Чарлз Бакстер! Агар вақти-соати келиб, ушбу қиссани ўқиб қолсангиз, кўнглингизда бирталай саволлар туғилиши турган гап. Афсуски, Сизга қониқарли жавоб беролмайман – бу менинг қўлимдан келмайди. Масалан: «Ие, наҳотки, Эпиндаги қотиллик айнан 1751 йили рўй берган бўлса; қандай мўъжиза туфайли Торренскп қоялари нақ Иррейд пойига сурилиб қолди экан?» ёки «Матбуотда эълон қилинган мақолаларда Дэвид Бэлфур тўғрисида ломмим дейилмаганини қандай тушуниш мумкин?» деб сўрашингиз мумкин. Мен бундай ёнғоқларни чақолмайман – тишим ўтмайди. Аммо: «Алан айбдорми ёки айбдор эмасми!» деб қайта-қайта сўрайдиган бўлсангиз, мен китобда баён этган тахминий фикрларим учун бошим билан жавоб беришга тайёрман. Эпинда тарқалган ривоятлар ҳозир ҳам Аланнинг бегуноҳ эканини тасдиқлайди. Ишонмасангиз, ўзингиз «ўша» ўз қўли билан ўқ узган кишини сўраб-суриштиринг, эҳтимол, унинг авлодларини ҳозир ҳам излаб топиш мумкин, деган жавобни эшитсангиз ажаб эмас.

Добавить комментарий
Нет комментариев и отзывов. Станьте первым!