2003
Узбекский (кир)
128
Рейтинг посетителей |
Ватан ва миллат тараққиёти йўлида фидойилик кўрсатган жадид зиёлиларимизнинг буюк хизматларини эътироф этиш, тарихий ҳақиқатни тиклаш, ёшлар қалбида истиклол ғояларига садоқат туйғуларини тарбиялаш, умуминсоний ва миллий илм-фан қадриятларини авлодлар онгига теран сингдириш, Тошкент Давлат университетининг азалий юксак мавқеини ўз жойига қўйиш, Кадрлар тайёрлаш миллий дастурида белгиланган вазифаларни амалга ошириш мақсадида:
1. Тошкент Давлат университети, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Фан ва техника давлат қўмитаси, Маърифатпарварлар ва Тарихчилар жамиятлари, Мустамлакачилик даври қурбонлари хотирасини абадийлаштириш бўйича жамоатчилик комиссияси ва бошқа бир қанча жамоат ташкилотларининг тарихий ҳужжатларга асосланган хулоса ҳамда таклифларини инобатга олиб, Мирзо Улуғбек номидаги Тошкент Давлат университетининг асосчилари жадид зиёлилари, унинг ташкил этилган санаси эса 1918 йил 12 май деб белгилансин.
2. Тошкент Давлат университетининг нафақат республикамизда, балки минтақамизда ҳам биринчи замонавий олий таълим муассасаси эканини, олимлар ва ўқитувчилар жамоасини фан ва таълим соҳасидаги юксак салоҳиятини, Ўрта Осиё давлатларида таълим ва илмий-тадқиқот тизимини шакллантиришдаги муҳим ўрни ҳамда халқаро нуфузини назарда тутган ҳолда унга “Миллий университет” мақоми берилсин ва у Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбкистон Миллий университети деб агалсин.
3. Қуйидагилар Ўзбекистон Миллий университетининг асосий вазифалари этиб белгилансин:
4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси бир ой муддат ичида мазкур Фармоннинг бажарилиши юзасидан тегишли қарор қабул қилсин.