На нашем сайте Вы можете купить не только электронные книги, но и бумажные книги с почтовой доставкой по Узбекистану!
Телефон книжного магазина: +99871 227-12-39

Вам больше не нужно скачивать каждую купленную книгу!
Внимание: теперь электронные книги, купленные на нашем сайте, можно читать 3 способами:
через мобильное приложение, через windows-приложение и через онлайн-читалку на сайте. Узнать подробнее -->

Нишининг соғломлаштириш тизими

Нишининг соғломлаштириш тизими
Просмотры, всего:

3226

Год издания:

2015

Язык:

Узбекский (кир)

Страницы:

176

Издательство:

Адабиёт учқунлари

Номер ISBN:

978-9943-987-25-3

Читать отрывок
Электронная книга (3,5Mb) :

7100 сум

Купить

Рейтинг посетителей

  • Аннотация
  • Отрывок из книги
  • Комментарии и отзывы
Бугун касалликларни даволашни дорисиз тасаввур этолмаймиз. Лекин қадимда таблеткалардан кўра бошқачароқ даволанилган. Бу даво чоралари дорилардан фарқли ўлароқ, бошқа органни касал қилмай, балки бутун организмни умумий ва бутунлай даволаган. Қандай қилиб, дейсизми? Марҳамат, қўлингиздаги ушбу китобни шошилмай ўқиб чиқинг. Унда Шарқнинг сирли даво чоралари батафсил ёритилган. Албатта, ҳаётингизда қўл келишига ишонамиз.

Тўлиқ даволаниш мумкин

Япониялик олим, профессор, табиий даволанишнинг мумтоз усуллари тарғибчиси Кацудзо Ниши ҳаётининг ўзи ҳам ўрнак олиш учун беқиёсдир. Шифокорлар унинг болалигидаёқ тузалмас касалликка дучор бўлгани, умри 20 ёшга ҳам етмаслигини айтишган эди. Ўша давр тиббиёти уни даволашда ожизлигини деярли тан олди. Бироқ ҳеч нарсага қарамай, Ниши нафақат ўзини даволаб бир умрга ногирон бўлиб қолишдан сақлади, балки узоқ самарали ҳаёт кечириб, ўзининг машҳур Саломатлик тизими билан кўплаб инсонларга ёрдам берди.

Кацудзо Нишининг тан олишича, бу Соғломлаштириш тизими унинг кашфиёти эмас. У мазкур тизимни ишлаб чиқаргунча кўплаб даволаниш услуб ва тизимларини ўрганиб чиққан. Улар орасида қадимий юнон ҳамда миср тиббий амалиёти, тибет, хитой, филиппин тиббиётлари, йога, шунингдек, табиий йўл билан даволаниш, диетология (парҳезшунослик), биоэнергетика, сув билан даволаш каби соҳаларда муваффақиятга эришган замонавий тадқиқотчилар ва бошқаларнинг ишлари бор. У юзлаб манбалар орасидан энг самарали, энг таъсирчан даволаш услубларини танлаб олиб, уларни бутун тугалланган тизимга бирлаштирди ва шу билан ўзининг ҳамда кўплаб инсонларнинг саломатлигини тиклай олди.

Кацудзо Ниши ўзидан сўнг катта илмий манба қолдирган бўлиб, уларнинг аксарият қисми кенг оммага маълум эмас. Унинг шогирдлари ва издошлари бу манбаларни ўрганиш ва бир тизимга солиш борасида катта иш олиб бормоқдалар. Ниши услубларига асосланган Токиода бир бутун институт ишламоқда.

Добавить комментарий
Нет комментариев и отзывов. Станьте первым!