Вам больше не нужно скачивать каждую купленную книгу!
Внимание: теперь электронные книги, купленные на нашем сайте, можно читать 3 способами:
через мобильное приложение, через windows-приложение и через онлайн-читалку на сайте. Узнать подробнее -->

Оилада севги суҳбатлари

Оилада севги суҳбатлари
Просмотры, всего:

5614

Жанр/раздел:

Дом и семья

Год издания:

2016

Язык:

Узбекский (кир)

Страницы:

180

Издательство:

Янги аср авлоди

Номер ISBN:

978-9943-27-210-1

Читать отрывок
Электронная книга (1Mb) :

4200 сум

Купить

Рейтинг посетителей

  • Аннотация
  • Оглавление
  • Отрывок из книги
  • Комментарии и отзывы

Hayot ichra oila hayotimiz ham o‘tib ketmoqda. Uni huzur-halovatli, mazmunli, maroqli o‘tkazish har ota-onaning orzusi. Bu ezgu niyatingiz amalga oshishi uchun ushbu kitobdan har kuni bor-yo‘g‘i 15 daqiqa oilangiz davrasida mutolaani yo‘lga qo‘ysangiz bas.Oilangiz SEVGI, MEHR, SAODAT shu’lalari ila nurafshon bo‘lsin, aziz o‘quvchi!

  1. Уялмасанг – истаганингни қил!
  2. Илм, бойлик, номус
  3. Севгидан нима фойда?
  4. Севиш ва севилиш
  5. Оналик кетдими – ҳар нарса тамом
  6. Пайғамбаримиз Оналар ҳақида нималар дей дилар?
  7. Аскарнинг дуоси
  8. Жалолиддин Румий Шамс Табризийдан нимани ўрганди?
  9. Оила севги мактаби бўлиши учун нима қилиш лозим?
  10. Фарзандлар билан дўстона муносабат ўрнатиш учун нима қилиш зарур?
  11. Луқмони Ҳаким ўгитлари
  12. Йўлсизликнинг йўли қаердан ўтади?
  13. Етарлича эътибор бўлсайди!
  14. Ўйинчоқ она
  15. Оналар эваз истамайдилар
  16. Бола тарбиясининг муҳим шартлари
  17. Улар нега ишлайди?
  18. Бола қалби
  19. Болага раҳм қилиш
  20. Япон она ва бола
  21. Бўҳрон иқтисодиётдами ёки ички дунёмиздами?
  22. Килислик Шайх Афанди
  23. Хаёлидан ўтганни ҳам ҳисоб қилади
  24. Ҳаётнинг заҳарлари қандай асал бўлади?
  25. Комил инсон ёки одамдек одам бўлишнинг йўллари
  26. Тақвим варақлари нима дейди?
  27. Туғилган кун – қариш куними?
  28. Ҳаёт чўзилгани сайин қисқаради
  29. Сармояси эриган одамга ёрдам беринг
  30. Ҳазиний ғазалига Ғарибий мухаммаси
  31. «Олтин ўгитлар» китобидан
  32. Айбларни яшириш саодати
  33. Инсондан талаб қилинадиган уч нарса
  34. Адолатли бўл...
  35. Табиат учун ҳам масъулмиз
  36. Дўст бўлиш – нима дегани?
  37. Чиройли турмуш учун беш «олтин қоида»
  38. Севги
  39. Ҳурмат
  40. Самимият
  41. Садоқат
  42. Масъулият
  43. Олтин билан ёзилган сўзлар
  44. Куёвларга ўн ўгит
  45. Келинларга ўн ўгит
  46. Луқмони Ҳакимнинг ўғлига 100 ўгити
  47. Оила ҳангомалари
  48. Ота-она номзодини танлаётганда...
  49. Ёш боланинг ҳисоби
  50. Ақл ўйинлари
  51. Кўзлар тарбия берганларга қаратилмоқда
  52. Бадавий ва хотини
  53. Бадавийнинг армуғони
  54. Оила даврасида ўқиладиган ҳикматлар
  55. Ҳаёт томчилари
  56. Тоҳир Малик ўгитлари

Уялмасанг – истаганингни қил!
Ҳаё инсонга хос фазилатдир. Уятдан ёноқлари қизарган инсон ҳақиқатан инсондир. Ҳаё барчага ярашади. Айниқса, аёлларни ўзгача зийнатлайди. Бу ҳақиқатни Пайғамбаримиз (с.а.в.) ҳам эътироф этиб: «Ҳаё – иймондандир», дейдилар. Ҳар қандай инсоний фазилат сингари ибо, ҳаё сабабли юзларнинг қизариши ҳам имон туфайлидир. Имон бўлмаса, на ҳаё қолади, на уят. Ҳозирда ор-номус ҳақида сўз борганда «орият томири» эсга олинадими-йўқми, билмайман. Аммо менинг онажоним шундай дер эдилар: «Инсоннинг маънавият томири бор. Ор-номус туйғуси бу томирларни кучли ва бақувват қилади. Инсон беорлашса, бу томир ёрилиб кетади... Орият томирининг ёрилиши инсонни инсонликдан чиқаради. Чунки бундай одам уялишдан уялади, юзи ҳам қизармайди». Шундай ҳолатга тушган инсон ҳар қандай тубанликка қодир бўлади. Жиноят устида қўлга тушганида ҳам қилмишидан асло хижолат чекмайди. Юзига тупурсангиз, артади-ю, «ёмғир ёғяпти» деб кетаверади! Ҳаё – имондандир. Дилда эътиқод бўлмас экан, ҳаё ҳам бўлмайди. Имоннинг заифлиги ҳаёнинг камлигига сабаб бўлади. Охир-оқибат, ҳаё туйғуси уятсиздан уялиб, номаълум манзилни ихтиёр этади...
Илм, бойлик, номус
Илм, бойлик, номус йўлдош бўлдилар. Йўл охирлагач, илм деди: «Мен мана шу университетга кетяпман, кутиб турсангиз, қайтаман», деди. Бойлик: «Мен ана шу саройга бораман, кутсангиз қайтаман», деди. Навбат номусга келди: «Мен сизларга ўхшамайман, кетсам қайтиб келолмайман».

Добавить комментарий
Нет комментариев и отзывов. Станьте первым!