Мазкур монографияда ташқи муҳит омилларини инсон хатти- харакатларидаги ижтимоий оғишларни сабаби контексида қаралади. Шунингдек девиант хулқ-атворга нисбатан мутахассислар ва муаллифнинг ўз позициясини билдириб ўтади. Муаллифнинг фикрича, девиация масаласига доҳил тушунчалар интерпритациясида девиант хулқ-атвор тушунчасидан кўра, девиантлик атамасини қўллаш мақсадга мувофиқ. Мазкур жараёнларда девиантлик тушунчасига социологик нуқтаи назардан девиантликни шахс ирсиятига, ҳарактерига боғлиқлигига асосий урғуни бермайди, балки асосий контектсни ижтимоий муҳит билан алоқадорлигига қаратилмоқда. Бизнингча девиантликни ижтимоий гуруҳ ёки жамиятда кўпчилик томонидан қабул қилинган меъёрлар тизимига риоя этмаслик ҳаракати, фаолияти ёки турмуш тарзи дейишимиз мумкин. Ушбу таъриф “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида асосий тушунчалардан бири сифатида қайд этилган бўлиб, шахснинг жамиятда қабул қилинган хулқ-атвор нормалари ва қоидаларини бузувчи турмуш тарзи, ҳаракати ёки ҳаракатсизлигини ғайриижтимоий хулқ- атвор сифатида баҳоланишига ҳам мос келади.
Монография ёшларга оид масалалар, муаммолар билан шуғулланувчи тадқиқотчилар, социология мутахассислиги бўйича таҳсил олаётган бакалавр, магистирлар ҳамда жамиятдаги ижтмимоий масалаларга қизиқувчи кенг китобхонлар омасига мўлжаланган.