Электронные книги с нашего сайта можно читать 3 способами: через мобильное android-приложение kitobxon, через windows-программу kitobxon или на сайте онлайн
ПодробнееПошаговая инструкция: как зарегистрироваться на сайте, как пополнить свой личный счет на сайте, как оплатить нужную книгу
ПодробнееВы правообладатель книги/книг? Просим Вас связаться с нами для составления авторского договора и для оформления авторских отчислений за проданные книги
ПодробнееКак купить книгу, если я не в Узбекистане?
Почему нельзя скачать в формате PDF?
Как читать книгу без интернета?
и другие Ваши ВОПРОСЫ и наши ОТВЕТЫ
2009
Узбекский (кир)
308
978-9943-08-224-3
10800 сум
Рейтинг посетителей |
Ҳикоялар инсон ҳаётининг манзараларидир. Уларда одам зотнинг дарди, севинчи, муҳаббати, шодлигию азоблари яшайди.
Саломат Вафонинг “Қора бева” китобини мутолаа қилар экансиз кўз ўнгингизда, тасаввурингизда турфахил манзаралар кечади. Улардаги воқеалар ифодаси бутун борлиғингизни, онгу шуурингизни банд этади.
Ўйлаймизки, ушбу ҳикоялар тўплами китобхонлар учун муносиб туҳфа бўла олади.
Ушбу китобимни Аллоҳ берган
энг буюк неъмат — фарзандларим — Юлдузхон
ва Ҳумоюнбекка бағишлайман
Муаллиф
ДЕВОР
Илк келган маҳалим, бу ер кўзимга яланғоч, операция хонасига ўхшаб кўринарди, дардим бироз ариди шекилли, кейинчалик кўзим ўрганиб кетди. Аммо палатадаги ҳамхонам сал ғалатироқ чиқиб қолди: рангпар, озғин, жонсарак, бир қарашда қарама-қарши туйғулар пайдо қилади, жирканишми, раҳмдилликми... Бу ернинг ўзи ҳам асабимни қўзғарди, катта хонанинг кўчага қараган биттагина деразаси бўлиб, унинг олдида, «ҳаа... ҳамхонам Аъзамжон» ялпайи-иб ётарди. Кечалари куладими, гапирадими-ей, хуллас, тинчлик йўқ (қўрқасан ҳам), кўзини очар-очмас кўрган туши ҳақида гапира бошлайди. Энг ёмони у... Аъзамжон ҳикоя қила, гапира туриб, бирданига безгак тутгандай қалтираб, кўзлари олайиб, оғзидан кўпик сочиб, шайтонлагандай хириллаб қолади. Баъзан қайси дунёда эканлигимизни англай олмай қоламан. Тугмани босаман, дарров ҳамширалар етиб келиб аллақандай уколларни, нийналардан ҳилвираб кетган, озғин, серсуяк кетига санчишади. Шайтонлаган бемор зум ўтмай, бир думалаб, жонон йигитга айланган девдай ўзига келади-қолади. Гўё яна тун тушишини кутиб турган намозшомгулдай тантанавор очилади. Жим ётиш ҳақида минг тавалло қилсам ҳам, жуда бўлмади деганда, ёнбошлаб олади-да, деразадан кўраётганларини ҳикоя қила бошлайди...
...