Электронные книги с нашего сайта можно читать 3 способами: через мобильное android-приложение kitobxon, через windows-программу kitobxon или на сайте онлайн
ПодробнееПошаговая инструкция: как зарегистрироваться на сайте, как пополнить свой личный счет на сайте, как оплатить нужную книгу
ПодробнееВы правообладатель книги/книг? Просим Вас связаться с нами для составления авторского договора и для оформления авторских отчислений за проданные книги
ПодробнееКак купить книгу, если я не в Узбекистане?
Почему нельзя скачать в формате PDF?
Как читать книгу без интернета?
и другие Ваши ВОПРОСЫ и наши ОТВЕТЫ
2021
Узбекский (кир)
480
978-9943-23-148-1
В данный момент нет в наличии
Информация: (90) 959-25-26 (0900 - 1900)
Рейтинг посетителей |
Қўлингиздаги китоб замонавий жаҳон адабиётининг энг машҳур ёзувчиларидан бири, бутун дунё бўйлаб 300 миллиондан ортиқ нусхада китоб сотган Ден Брауннинг “Рақамли қалъа“ романидир. Ушбу роман Ден Брауннинг илк романи бўлиб, бу асар билан ёзувчи дунёга машҳур бўлиб кетади. Бугунги кунда Ден Браун “New York Times“ нашри томонидан бир неча бор дунёнинг энг машҳур 100 инсони сифатида эътироф этилган. Унинг асарлари бестселлерлар рўйхатида биринчи ўринларни эгаллаб келмоқда. Ден Браун жаҳонда энг кўп даромад қиладиган ёзувчилардан бири ҳисобланади.
«Рақамли қалъа» романи 1998-йилда ёзилган. Ёзувчи асарнинг ёзилишига ҳаётда ўзи гувоҳи бўлган воқеалар сабаб бўлади.
Асарда рақамли хавфсизлик, ватан хавфсизлиги йўлида ишлайдиган жасур шахсларнинг ҳаёти, улар учрайдиган хавф масалалари кўтарилган. Ушбу асарда ҳам ватанпарварлик, ҳам эҳтиросли севги, ҳам қизиқарли маълумотлар, ҳам сизни ўз дунёсига саёҳат қилдирадиган ажойиб сюжетни топасиз. Асар воқеалари АҚШ, Испания, Япония каби мамлакатлар ҳудудида ўтиши, воқеаларнинг тез ва кутилмаган ривожи сизни ўзига мафтун қилади ва ўзбек китобхонларига маъқул бўлади деб умид қиламиз.