Как читать?

Электронные книги с нашего сайта можно читать 3 способами: через мобильное android-приложение kitobxon, через windows-программу kitobxon или на сайте онлайн

Подробнее

Как купить?

Пошаговая инструкция: как зарегистрироваться на сайте, как пополнить свой личный счет на сайте, как оплатить нужную книгу

Подробнее

Вы - автор?

Вы правообладатель книги/книг? Просим Вас связаться с нами для составления авторского договора и для оформления авторских отчислений за проданные книги

Подробнее

Вопросы-ответы

Как купить книгу, если я не в Узбекистане?
Почему нельзя скачать в формате PDF?
Как читать книгу без интернета?
и другие Ваши ВОПРОСЫ и наши ОТВЕТЫ

Подробнее

Саҳифалар

Саҳифалар
Просмотры, всего:

6767

Жанр/раздел:

Стихи, поэзия

Переводчик:

Миразиз Аъзам

Год издания:

2012

Язык:

Узбекский (кир)

Страницы:

56

Номер ISBN:

978-9943-06-429-4

Информация о характеристиках, комплекте поставки, внешнем виде и цвете книжной продукции носит справочный характер и основывается на последних доступных к моменту публикации сведениях.
Читать отрывок
Электронная книга
Перед покупкой рекомендуем ознакомиться с разделом "Как читать купленную книгу"!

5000 сум

Купить

Рейтинг посетителей

  • Аннотация
  • Оглавление
  • Отрывок из книги
  • Комментарии и отзывы

М.О.Эрсўй (1873—1936) ҳозирги замон турк адабиётида «Истиқлол марши»нинг ва етти китобдан иборат «Сафаҳот» тўпламининг муаллифи сифатида маълум ва машҳурдир. Онаси Амина Шарифахоним асли бухороликдир. Бу ҳақда унинг ўзи шундай ёзади: «Бундан деярли юз эллик йил аввал Ҳаким Ҳожибобо исмли бир киши Бухородан Онатўлига келган, Бойобод маҳалласидан уйланган, сўнгра оила бу ердан кўчиб кетиб, Тўқотда жойлашган». Она томондан катта бувиси шу ерда туғилган ва улғайгач яна Бухородан келган тижоратчи Муҳаммад Афанди билан турмуш қурган ва улардан шоирнинг онаси туғилган.
Меҳмед Окиф ўз даврининг атоқли шоири ва мутафаккири эди. Халқ ҳаётининг ҳамма томонларини кўрган ва яхши билгани туфайли, шеърга реалистик манзараларни — ҳаётнинг ўзини, жамият дардларини тарихий ва маънавий ғоялар билан боғлаб шеъриятга жонлилик киритди, жимжимасиз, бўёқларсиз сатрлари, ахлоқ, ватан, миллат, маънавиятга оид туйғулари билан халқ меҳрини қозонди.
Шоирнинг шеърлари ўзбек тилида илк бора нашр этилмоқда.

  • СЎЗБОШИ
  • Меҳмед Окиф Эрсўйнинг ўзбек жадид ёзувчиси Абдурауф Фитратга таъсири тўғрисида
  • САФАҲОТ
  • «БИРИНЧИ КИТОБ»ДАН НАМУНАЛАР
  • «Эй севикли китобхон»
  • Ҳаракатсиз турмайлик
  • Майхона
  • Салима
  • Инсон
  • Истибдод
  • Маҳалла қаҳвахонаси
  • Шоир ҳузурида танқидчи
  • Гул, булбул
  • Эътироф
  • «ИККИНЧИ КИТОБ»ДАН НАМУНАЛАР
  • Воиз
  • Воиз курсида
  • Истанбул
  • Матбаа
  • Русияда
  • Оврупода таҳсил
  • Туркистонга ҳаракат
  • «УЧИНЧИ КИТОБ»ДАН НАМУНАЛАР
  • Ҳақнинг саслари («Шу сассиз кўк тоқи»)
  • «Жўшқин, катта бир сел»
  • «Бир замонлар биз-да миллат...»
  • «Эгаси йўқ мамлакат...»
  • «БЕШИНЧИ КИТОБ»ДАН НАМУНАЛАР
  • «Эй, неча замон»
  • «Уйғон»
  • «Ҳеч бир нарса кўкдан инмас»
  • Берлин хотиралари (парчалар)
  • «ЕТТИНЧИ КИТОБ»ДАН НАМУНАЛАР
  • Шарқ
  • Булбул
  • Меҳмед Алига
  • Қитъалар
  • Шаҳидлар обидасига
  • Қиссадан ҳисса
  • Болаларга
  • Расмимга
  • Наврўзга
  • Бир ҳақиқат
  • ИЛОВА
  • Истиқлол марши
  • Истиқлол маршининг қабули

СЎЗБОШИ

МЕҲМЕД ОКИФ ЭРСЎЙНИНГ
ЎЗБЕК ЖАДИД ЁЗУВЧИСИ АБДУРАУФ
ФИТРАТГА ТАЪСИРИ ТЎҒРИСИДА

2007 йил ноябрида атоқли луғатшунос ва публицист, Туркия Ёзарлар Бирлигининг фахрий раиси Меҳмед Дўғон уйимга телефон қилиб, Меҳмед Окифнинг «Сафаҳот»и ва у муҳаррирлик қилган «Сирот-и мустақим» ва у «Сабил-ур-рашод» газеталарининг Чўлпон ижодига таъсири ҳақида бирон нарса ёзиб бероласанми?» деб сўради.

— Билмадим, «Сирот-и мустақим» чиққан 1908—1912 йиллардаЧўлпон 10—12 яшар бола эди, — дедим.

— Лекин «Сабил-ур-рашод» чиққан 1912—1925 йилларда у етук шоир эди. Насрий ижодига, адабий ва танқидий қарашларига таъсири бўлгандир, дейман,

— Балки... — дедим, — ўрганиб кўрай-чи...

2007 йилда Меҳмед Окиф ижоди ва муҳаррирлик фаолиятини ҳамда жадидчиларимизнинг ҳаёт саҳифалари, ижод намуналарини, жадидшунос олимларимизнинг тадқиқотларини бирбошдан ўрганишга киришдим. Аммо Абдулҳамид Сулаймон Чўлпоннинг юқорида номлари тилга олинган газеталар билан таниш бўлганлигини тасдиқловчи биронта ҳужжат топмадим.

Чўлпон кўп тадқиқий ишларда, ҳатго энциклопедии- лардаҳамқайдэтилганидай, 1897 йилдаэмас, 1898 йил март ойлари атрофида туғилганлигини атоқли олим, Беруний мукофоти совриндори, филология фанлари доктори Наим Каримов ҳар тарафлама исботлаган...
Добавить комментарий
Нет комментариев и отзывов. Станьте первым!