Как читать?

Электронные книги с нашего сайта можно читать 3 способами: через мобильное android-приложение kitobxon, через windows-программу kitobxon или на сайте онлайн

Подробнее

Как купить?

Пошаговая инструкция: как зарегистрироваться на сайте, как пополнить свой личный счет на сайте, как оплатить нужную книгу

Подробнее

Вы - автор?

Вы правообладатель книги/книг? Просим Вас связаться с нами для составления авторского договора и для оформления авторских отчислений за проданные книги

Подробнее

Вопросы-ответы

Как купить книгу, если я не в Узбекистане?
Почему нельзя скачать в формате PDF?
Как читать книгу без интернета?
и другие Ваши ВОПРОСЫ и наши ОТВЕТЫ

Подробнее

Шаҳар тегирмони

Шаҳар тегирмони
Просмотры, всего:

4596

Год издания:

1990

Язык:

Узбекский (кир)

Страницы:

288

Издательство:

Ғафур Ғулом

Номер ISBN:

5-635-00613-2

Информация о характеристиках, комплекте поставки, внешнем виде и цвете книжной продукции носит справочный характер и основывается на последних доступных к моменту публикации сведениях.
Читать отрывок
Электронная книга
Перед покупкой рекомендуем ознакомиться с разделом "Как читать купленную книгу"!

9000 сум

Купить

Рейтинг посетителей

  • Аннотация
  • Оглавление
  • Отрывок из книги
  • Комментарии и отзывы
Ёзувчи Дадахон Нурийнинг ушбу тўпламидан жой олган ҳикоя ва публицист асарлари газета, журнал саҳифалари орқали сизга кўндан буён таниш. Шунингдек, адибнинг янги қиссаси ҳам бу китобдан ўрин олган.

Инсофга даъват

Эркин Воҳидов

Қисса

Шаҳар тегирмони

Публицистика

Бўстонлиқни қутқаринг. Публицистик қисса

Шаҳар ўртасидаги бир туп оҳ ўрик

Яхшидан боғ

Раддия

Ҳушёр бўлинг, ваҳима ёки мажлисдан кейинги сўз

Ҳамкорликми ёки раҳобат?

Чўртанбалиқ, қисқичбақа ва оққуш ҳақида эртак

Латифобод боғлари

Шамолни ков-ков қилаёттанлар ким?

Ҳайбаракаллачилар

Мушоҳада

Боғларга файз қайтадими

Ҳамон шаҳар ўртасида бир туп оқ ўрик

Ҳикоялар

Эҳ, одамлар

Лафз

Устознинг сўнгги сурати

ИНСОФГА ДАЪВАТ

Устоз Абдулла Қаҳҳор хонадонидаги бир суҳбат ёдимда. Улкан адиб гап орасида ёш бир ёзувчининг қўлёзмасини ўқиганини, асар унга маъқул бўлганини, жиндек ишлов билан тайёр қисса бўлишини айтиб, ўша қисса мазмунини мухтасар баён қилиб берган эди...

Шундай қилиб, Дадахон Нурийнинг «Бегона» деб аталган қиссаси устоз назарига тушганининг гувоҳи бўлганман. У пайтда мен Дадахонни танимас эдим. Кейинроқ танишдик, унинг ижодини кузатадиган бўлдим, ҳикояларидаги илиҳ бир нафас, самимият ва соддалик, айниқса шахсиятидаги дилбарлик менга маъқул бўлиб қолди.

Дадахон Нурийнинг ижодий йўли бир текис эмас. Унда кўтарилишлар, тушишлар бор. Ҳикояларининг, қиссаларининг бадиий даражаси турлича. Лекин бир нарса Дадахонда собит. Бу — адолат туйғуси.

Ҳеч бир ёзувчи адолат топталган жойда жим турган эмас. Дадахон ҳам ана шундай қаламкаш. Мана шу хусусият кейинги йилларда уни публицистика жабҳасига тортди ва номини республикага танитди. Унинг табиат муҳофазаси мавзусидаги чиқишлари баъзи маъмурий идораларга, айрим раҳбарларга маъқул бўлмаса-да, кенг жамоатчилик томонидан қўллаб-қувватланмоқда.

Шунинг учун ҳам мен Дадахоннинг публицистик асарлари ҳақида алоҳида тўхталиб ўтмоқчиман.

Асримиз бошида илмий-техника тараққиётининг ибтидосидаёқ оламнинг энг буюк, энг номдор, инсонпарварлик ғоясини эътиқод билган ёзувчилари, шоирлари индустриянинг темир қадамларидан пайҳон бўлаётган табиатга қараб нола чекканлар. Лев Толстойнинг хитобларида, Сергей Есениннинг ҳассос мисраларида ўша дард ошкор бўлиб туради. Улуг кишиларнинг бу маҳзун ҳиссиёти башорат эканини, ҳушёрликка чақириқ эканини кўплар англамаган. Билъакс уларни патриархал туйғуларга асир бўлиб қолганликда, ўтмишни қўмсашда, индустриал гигантларнинг буюк аҳамиятини тушунмасликда айблаганлар. Табиатни бўйсундиришга қаратилган дастлабки тадбирларнинг муваффақияти кўпчиликнинг бошини айлантирди, инсоннинг олий қудрати тоғларни емириши, дарёларни тескари оқизиши шарафланди, шеъру достонларда мадҳ этилди...

Добавить комментарий
Нет комментариев и отзывов. Станьте первым!