Как читать?

Электронные книги с нашего сайта можно читать 3 способами: через мобильное android-приложение kitobxon, через windows-программу kitobxon или на сайте онлайн

Подробнее

Как купить?

Пошаговая инструкция: как зарегистрироваться на сайте, как пополнить свой личный счет на сайте, как оплатить нужную книгу

Подробнее

Вы - автор?

Вы правообладатель книги/книг? Просим Вас связаться с нами для составления авторского договора и для оформления авторских отчислений за проданные книги

Подробнее

Вопросы-ответы

Как купить книгу, если я не в Узбекистане?
Почему нельзя скачать в формате PDF?
Как читать книгу без интернета?
и другие Ваши ВОПРОСЫ и наши ОТВЕТЫ

Подробнее

Шам кўтарган аёл

Шам кўтарган аёл
Просмотры, всего:

4197

Год издания:

2013

Язык:

Узбекский (кир)

Страницы:

176

Издательство:

Давр пресс

Номер ISBN:

978-9943-4147-4-7

Читать отрывок
Электронная книга
Перед покупкой рекомендуем ознакомиться с разделом "Как читать купленную книгу"!

5800 сум

Купить

Рейтинг посетителей

  • Аннотация
  • Оглавление
  • Отрывок из книги
  • Комментарии и отзывы

Аёлнинг яшаб, юриб ўтаётган бекатларига ном қўйиш зарурати туғилса, «Бардош», «Сабр», «Чидам», «Интизорлик», «Меҳр-муҳаббат» каби номлар қўйилар эди. Мазкур тўпламга кирган ҳикоялар ўша бекатлардаги воқеалар, манзара кечинмалардир.
Ўқисангиз, сиз: «биламан», «танийман», деб юрган Аёлга, унинг қалбига яна бир қадам яқинроқ борасиз...

Бахт ҳам оёқ остида

Ака-укалар

Бир қулоғи чандиқ қиз

Бир осмон остида

Бировга чоҳ қазисанг

Бойлик васвасаси

Бузилган никоҳ ёки сўзнинг кучи

Бўйинбоғдан чиққан бўйин

Ёпиқ эшик

Йигирма йиллик сир

«Йигитчилик»нинг касофати

Катта ўйин

Қирқ кунга етмаган қайтим

Кўза кунда синмайди

Қўрқўв

Лафз

Тенг тенги билан

Олманинг тагига тушган нима?

Олмос кўзли узук ва...

Омаднинг эшиги қаерда?

БАХТ ҲАМ ОЁҚ ОСТИДА

Севинч онасининг кўзига қарашдан қўрқарди. Аслида қарамаса ҳам катта-катта қора кўзларидаги баҳайбат ғам сувратини аниқ тасаввур қилади.

- Нима дейсиз, ойи?

- Ҳалиги... Шу гал ҳам таваккал қилиб кўрсакми- кан?

«Кўрсангмикан» демайди, «кўрсакмикан» дейди. Доим ўзини қизи, қизлари олдида айбдор сезади. Баъзан Севинч онасини чиндан ҳам айбдор деб билади. Ахир кимсан Жавод Қорақуловнинг қизи бўлган. Унинг отасининг номини эшитганларнинг ўзи типпа-тик турарди. Ана шу одамнинг қизи отаси топган топармон- тутармон, иш жойи тайин, обрўли йигитга тегмай, бетайин бир рассомга теккан. Омадсиз... Ўз кўнгли хоҳишидан ташқари бир сўз айтмайдиган, тилини тийиб юришни билмайдиган...

- Ойи, қўйинг, ўзингизни эзаверманг! Кўнглим сезиб турибди, буниси ҳам бўлмайди...

- Болам, кўнгилга ҳар балолар келаверади. Барибир таваккал қилиб кўриш керак...

Севинч ойисини тушунади. Бир тарафдан ёши ўтиб кетаётганидан хавотирда. «Бу туришда бирортасига иккинчи хотин бўласан, деб қўрқаман. Унақа ҳаёт дўзахнинг ўзи. Сайёра келинойингни эсда», дейди...

Добавить комментарий
Нет комментариев и отзывов. Станьте первым!