На нашем сайте Вы можете купить не только электронные книги, но и бумажные книги с почтовой доставкой по Узбекистану!
Телефон книжного магазина: +99871 227-12-39

Вам больше не нужно скачивать каждую купленную книгу!
Внимание: теперь электронные книги, купленные на нашем сайте, можно читать 3 способами:
через мобильное приложение, через windows-приложение и через онлайн-читалку на сайте. Узнать подробнее -->

Шайтанат 5-китоб

Шайтанат 5-китоб
Просмотры, всего:

23296

Год издания:

2011

Язык:

Узбекский (кир)

Страницы:

640

Издательство:

Шарқ

Номер ISBN:

978-9943-00-619-5

Читать отрывок
Электронная книга (15,2Mb) :

8800 сум

Купить

Рейтинг посетителей

  • Аннотация
  • Отрывок из книги
  • Комментарии и отзывы
Ҳар бир соҳада бўлганидек, шайтанат оламида ҳам маълум бир жиноят гуруҳи ўрнига ёшроқ авлод келади. Кесакполвон ва Чувриндининг ўлимидан сўнг ёлғизланиб қолган Асадбек қирқилган икки қаноти ўрнига янгиларини тиклаш ҳаракатига тушади. Янги авлод эса шайтанат оламига ҳукмронлик қилиш истаги билан унга яқинлашади. Икки авлод орасидаги зиддияг, таъбир жоиз бўлса, шайтанат тахти учун кураш нима билан якун топади - мазкур китоб шу ҳакда ҳикоя қилади.
АХТАМ
1963 йш, 16 июнь, Магадан

Рихсия шу куни ўғил кўрди.

Сурурга тўла қизлик пайтларида, ширин хаёллар қанотида учган дамларида ботир ва ҳалол бир ўғлонни учратишни, севиб-севилиб турмуш қуришни, олти ё етти ўғил ва уч қиз кўриб, умрни шукроналик билан ўтказишни орзу қиларди.

Бир ўғлон учраб, қиз кўнглини ром этди. Аммо, надоматким, у ботир эмас, номард бўлиб чикди. Унинг айёрлик ва муттаҳамлик чодирига буркалган, ҳаромни касб қилган аблаҳ эканини Рихсия кейинроқ — такдир ёзуғидан нолиб, қамокда ўтирганида англаб етди. Ундан бўлган болани олдириб ташлашни истади. Бироқ, қамоқхона врачи вақт ўтганини айтиб, рухсат бермади. Бола тушиб кета қолсин, деб оғир-оғир нарсаларни кўтарди, вужудни заҳарлаши мумкин бўлган нарсаларни ҳам еяверди. Лекин ҳароми бўлса-да, бир ўғил кўриши тақдир ёзуғида бор экан, унинг барча ҳаракатлари зое кетди. Қамоқхонада туғилган чақалоқ озодликдаги аёллар ҳам ҳавас қиладиган даражада соғлом ва кўркам эди. Қамоқхонадаги хотинлар ҳар куни бола туғавермайдилар. Туққанлари эса боласини эмизишдан, ҳатто унга бир қараб қўйишдан воз кечавермайдилар. Шу боис Рихсиянинг «эмизмайман ҳам, қарамайман ҳам», деб боладан юз ўгириши ҳамширанинг жаҳлини чиқарди. Аввал яхши гапирди, сўнг пўписа қилди, кор қилмагач, шапалоғини ишга солди...

...

Добавить комментарий
Нет комментариев и отзывов. Станьте первым!