Электронные книги с нашего сайта можно читать 3 способами: через мобильное android-приложение kitobxon, через windows-программу kitobxon или на сайте онлайн
ПодробнееПошаговая инструкция: как зарегистрироваться на сайте, как пополнить свой личный счет на сайте, как оплатить нужную книгу
ПодробнееВы правообладатель книги/книг? Просим Вас связаться с нами для составления авторского договора и для оформления авторских отчислений за проданные книги
ПодробнееКак купить книгу, если я не в Узбекистане?
Почему нельзя скачать в формате PDF?
Как читать книгу без интернета?
и другие Ваши ВОПРОСЫ и наши ОТВЕТЫ
2000
Узбекский (кир)
40
5-635-01833-5
6000 сум
Рейтинг посетителей |
Таниқли шоир ва драматург Ҳайдар Муҳаммад тинмай изланиб, ўз мухлисларига жиддий шеър ва драмалар билан бир қаторда ҳажвий шеърлар, ҳикоялар, латифалар, интермедиялар ва комедиялар тақдим этмоқда. Унинг 1997 йилда нашр этилган “Хотинимнинг уруғидан ўргилай” ҳажвий китобчаси тезда қўлма-қўл бўлиб кетди. Маълумки, Ҳ. Муҳаммад комедиялари Ҳамза номидаги Академик драма театрида, “Хотинлар гапидан чиққан ҳангома” Муқимий театрида, “Куёвлар конкурси” (Р.Азизхўжаев билан) комедияси 1990 йилдан бери репертуардан тушмай келмоқда.
Кўлингиздаги “Сойиб Хўжаев ҳангомалари” ҳам, ўйлаймизки, Сизга бир дунё завқ бағишлайди.
(Сўзбоши ўрнида)
Ўзбек халқининг яқин ўтмишдаги ажойиб қизиқчилари эл орасида катта шуҳрат қозонганликлари ибратли ҳикоя бўлиб юради. Улар ижро этган латифа, интермедия, аския, қизиқчилик ҳолатлари халқимизнинг оғзаки дурдоналарига айланиб кетиб, секин-аста ёзма адабиётга, радио-телевидение кўрсатув ва эшиттиришларига кўчиб, адабий-бадиий тарихга айланиб бораётганлиги қувончли ҳолдир. Уларнинг табаррук номлари ҳурмат билан зикр этилади. Масалан, Юсуфжон қизиқ, Ака Бухор, Сойибжон қизиқ, Муҳиддин Дарвешов, Абдулхай Махсум, Абулқосим ака ва ҳоказо. Ҳақли равишда: ”Нега буларни “палончи қизиқ” деб аташади”, — деган савол туғилади. Бунинг сабаби, менимча, қизиқчилар ўзларининг зукко ва донишмандликлари, ҳозиржавобликлари билан қизиқ воқеаларни ижод қиладилар. Энди: ”Комик актёрлар ҳам қизиқчими?” — деган саволга шундай жавоб бериш мумкин: комик актёрлар ёзувчи ёзиб берган асарни ижро этади. Ўзи тўқимайди. Шу нуқтаи назардан олиб қараганда, Ўзбекистон халқ артисти Сойиб Хўжаевни халқимиз Сойибжон қиpиқ деб ҳам билишининг сабабини унга тангри таоло икки томондан иқтидор ато этганлигида кўрамиз. Сойиб Хўжаев комик ролларни ниҳоятда қойилмақом қилиб ижро этган. Шу билан бир қаторда, ҳар бир ўйнаган роли сўзларининг 60-70 фоизини асосан ўзи тўқиб қўшган. Шу боис образлар жонли ва жозибали чиққан...