Как читать?

Электронные книги с нашего сайта можно читать 3 способами: через мобильное android-приложение kitobxon, через windows-программу kitobxon или на сайте онлайн

Подробнее

Как купить?

Пошаговая инструкция: как зарегистрироваться на сайте, как пополнить свой личный счет на сайте, как оплатить нужную книгу

Подробнее

Вы - автор?

Вы правообладатель книги/книг? Просим Вас связаться с нами для составления авторского договора и для оформления авторских отчислений за проданные книги

Подробнее

Вопросы-ответы

Как купить книгу, если я не в Узбекистане?
Почему нельзя скачать в формате PDF?
Как читать книгу без интернета?
и другие Ваши ВОПРОСЫ и наши ОТВЕТЫ

Подробнее

Туркистон жадидчилиги - миллий уйғониш даври тарихи

Туркистон жадидчилиги - миллий уйғониш даври тарихи
Просмотры, всего:

4451

Жанр/раздел:

История, Учебники

Год издания:

2012

Язык:

Узбекский (кир)

Страницы:

326

Издательство:

Наманган

Номер ISBN:

978-9943-328-83-9

Информация о характеристиках, комплекте поставки, внешнем виде и цвете книжной продукции носит справочный характер и основывается на последних доступных к моменту публикации сведениях.
Читать отрывок
Электронная книга
Перед покупкой рекомендуем ознакомиться с разделом "Как читать купленную книгу"!

9400 сум

Купить

Рейтинг посетителей

  • Аннотация
  • Оглавление
  • Отрывок из книги
  • Комментарии и отзывы

Монографияда ижтимоий-дунёвий тараққиётга, илм-фан ва ислоҳотчиликка тўсиқ бўлиб келган мусулмон мутаассиблигига, Россиянинг империалистик ва коммунистик мустамлакачилигига қарши курашган буюк ижтимоий-сиёсий, маданий-маърифий, тамаддуний-дунёвий, ғоявий-мафкуравий жадидчилик ҳаракати ва унинг намояндалари жадидлар ила Туркистонда XIX аср охири — XX аср бошларида юз берган Миллий уйғониш — Ренессанс даври тарихи мавжуд хужжат ва адабиётлар асосида биринчи бор имкон қадар анча кенг миқёсда тадқиқ этилган. Баъзи бир илмий хулосалар олға сурилган.
Асар тарихчи мутахассислар ва тарих билан қизиқувчи кенг китобхонлар оммасигамўлжалланган.

* * *

Ушбу китоб Ўзбекистон Республикаси Фан ва техника давлат кўмитасининг 2007-2011 йиллардаги фундаментал тадқиқотлар дастурлари доирасидаги ОТ-Ф8-239 рақамли илмий лойиҳа гранти асосида ёзилиб, Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети Илмий-техникавий кенгаши томонидан 2011 йил 22 октябрда нашрга тавсия этилди.

Мустқиллик шарофати . Қ. Қуранбоев

МУҚАДДИМА. — С. Холбоев

I боб. Туркистонда жадид миллий дунёвий халк маорифининг пайдо бўлиши ва ривожланиши

  1. Туркистонда жадид миллий дунёвий бошлангич таълимининг тараққий топиши — У. Долимов
  2. Бухоро ва Хивада жадид миллий дунёвий бошлангич таълимнинг ривожи — У. Долимов
  3. Рушдия мактаблари - жадид миллий дунёвий ўрта таълимининг асоси — У. Долимов
  4. Жадид миллий дунёвий олий таълими ғояси — С. Холбоев
  5. Мусулмон халқ дорилфунуни — Ўзбекистон Миллий университетининг тамал тоши — С. Холбоев
  6. Жадидларнинг хорижда миллий мутахассис кадрларни тайёрлаш ҳаракати — С. Холбоев

II боб. Туркистонда жадид миллий матбуоти, китобати, мафкураси ва уларнинг тараққий топиши

  1. Туркистон жадид миллий матбуоти ва унда кўтарилган ижтимоий-сиёсий масалалар — Б. Дўсткораев
  2. Бухорода жадид миллий газетаси — «Турон» ва унинг ислоҳотчиликда тутган ўрни — Б. Дўстқораев
  3. Туркистонда жадид миллий босма китобатининг дунёга келиши — Б. Дўстқораев
  4. Жадидларнинг миллий мафкураси ва унинг тарихий аҳамияти — Б. Дўстқораев

III боб. Туркистонда жадид миллий-демократик давлат бошқарувининг қарор топиши

  1. «Шўрои Исломия» ва «Шўрои уламо» — жадид миллий мустақил демократик давлат бошқарувининг куртаги — С. Холбоев
  2. Жадид миллий демократик давлат бошқаруви — Туркистон Мухториятини дунёга келтирган ғоявий-мафкуравий асослар — С. Холбоев

3. Бухоро жадидларининг миллий-демократик конституциявий монархия давлат бошқаруви учун кураши — С. Холбоев, У. Розиқулов

4. Хива хонлигида жадид миллий демократик конституциявий монархия давлат бошқарувининг ўрнатилиши — С. Холбоев, Н. Полвонов

IV боб. Туркистонда жадид миллий тарих ва география фанлари ҳамда таълимининг шаклланиши

  1. Жадид миллий тарих фани ва таълими — С. Холбоев, О. Тангиров... 212
  2. Жадид миллий география фани ва таълими - С. Холбоев, Б. Эгамов. 246

Vбоб. Туркистонда коммунистик мустамлака совет хокимиятигақарши жадид миллий-озодлик кураши

1. Аксилкоммунистик жадид миллий махфий сиёсий ташкилотлари — С. Холбоев

«Иттиходи тараққий» ташкилоти — С. Холбоев

«Иттиходи миллий» ташкилоти — С. Холбоев

«Миллий истиқлол» ташкилоти — С. Холбоев, У. Розиқулов

2. Туркистон Миллий Бирлиги — Марказлар маркази ташкилоти — Қ. Ражабов

3. Жадид ва уламолар совет ҳокимиятига қарши қуролли курашнинг ғоявий асосчиси ва ташкилотчилари — Қ. Ражабов

Хотима — С. Холбоев

Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг
20 йиллигига ва шу мустакцллик учун қурашиб
шақид кетган жадидларнинг руҳи покларига бағишланади

Мустақиллик шарофати

Мустақиллик — буюк неъмат ва олий ҳикмат. Шукроналар бўлсинки, бунга эришдик. Ватан ва Миллатимиз бир юз ўттиш йиллик мустамлака зулмидан озод бўлганлигининг йигирма йиллигини жуда катта қувонч ила нишонладик. Бу давр ичида ҳамма жабҳа ва соҳаларда беҳад улкан ижтимоий-сиёсий, маданий-маърифий, ғоявий-мафкуравий, моддий-бунёдкорлик, илм-фан ва техникавий ютуқларни қўлга киритдик.

Мазкур монографик асарни мана шу Мустақиллик шарофати ила тарихчи, сиёсатшунос ва бошқа олимларимиз томонидан яратилган салмоқли тадқиқотлар сирасига киритиш мумкин. Бунинг учун унда тарихий далиллар, илмий маълумот, хулоса ва фикрлар етарли. Шуни ҳам айтиш керакки, бу асар Мустақиллигимизнинг йигирма йиллиги арафасида ёзилиб, унга бағишланишида ҳам ўзига хос ва мос мазмун ҳамда моҳият, шу билан бирга, унда мустақиллик давр талабларига ҳозиржавоблик оҳанглари мавжуд.

Ўзбекистон Қаҳрамони, таниқли олим Озод Шарофуддинов айтиб кетганларидек, жадидчилик ҳаракати ҳақида ёзилган асарлар кўп. Лекин «уларнинг ҳаммасида ҳам жадидчилик тўғри талқин қилинавермайди. Аксариятида у бир томонлама маданий-маърифий ҳаракат сифатидагина баҳоланган».1 Ушбу асар мана шу «бир томонламалик»ка барҳам берилишига катта ҳисса қўшган. Жадидчилик ўз даврида жуда кенг қамровли ҳаракат бўлганлиги, мустамлака давридаги ўта зиддиятли ҳаётининг ҳамма жабҳаларини ўз ичига қамраб олган миллий маданий-маърифий, ғоявий-мафкуравий, миллий-озодлик, ислоҳотчилик ҳаракати бўлганлиги тарихий воқелик ҳамда фактик материаллар асосида кўрсатилган...

...

Добавить комментарий
Нет комментариев и отзывов. Станьте первым!