Электронные книги с нашего сайта можно читать 3 способами: через мобильное android-приложение kitobxon, через windows-программу kitobxon или на сайте онлайн
ПодробнееПошаговая инструкция: как зарегистрироваться на сайте, как пополнить свой личный счет на сайте, как оплатить нужную книгу
ПодробнееВы правообладатель книги/книг? Просим Вас связаться с нами для составления авторского договора и для оформления авторских отчислений за проданные книги
ПодробнееКак купить книгу, если я не в Узбекистане?
Почему нельзя скачать в формате PDF?
Как читать книгу без интернета?
и другие Ваши ВОПРОСЫ и наши ОТВЕТЫ
2013
Узбекский (кир)
608
978-9943-308-68-8
12200 сум
Рейтинг посетителей |
Биринчи қисм.
БОЙСУН ЖУНГЛИЛАРИДАН КАНДИ ЎРМОНЛАРИГАЧА
Ҳаётнинг асл ўзи
Яхши асар
Йўл бошида
Наманганни сув босган кун
Хандалак сайли
Бедана кавоб
«Шайтон малайлари»
«Ҳалала хўп» ансамбли
Сиёсий ғўрлик
Ҳазилдан зил чиқди
«Ойнатоғ» сўқмоқлари бўйлаб
Тинчимасларнинг янги режаси
Нанайдан Мулолагача
«Ёввойи одам»
Хатарли сўқмоқлар
Олисдаги гулхан шуъласи
Сўнгги сўқмоқ
Ажал ўпқони
Менинг ажойиб ва ғаройиб овулдошларим
Устоз йўлланмаси
Овулга ташриф
Ростмана шаҳарча товут
«Тартар» чолнинг ҳийласи
Сиёсий ҳушёрлик
Носқовоқ ва ягона орден ҳангомаси
Хосиятсиз «товут»
Чақмоқли кунлар
Бизким, бойсунликлар
Ёзувчилик мактаби
Бойсунга учаётган самолёт
Йўлдаги гурунглар
Бойсун манзаралари
Зиёрат
Қамарованинг ошиқлари
Тоғсайри
Овоза
Тандир кавоб
Бойсун метрополитени
Бойсунни титратган ўн кун
Муаммонинг ечими
Хулоса
Бухоро томонларда
«Қаландархона»
Учинчи парвоз
Бухорои шариф... Нурхон
«Номи бир қулоч, ўзи бир қарич» газета
Хидир Муроднинг хурраги
Олис қишлоқда
Атрофимдаги кишилар
Шоирнинг муҳлислари
Қизбибини излаб
Варахша сирлари
Кўргилик
Агрономнинг устараси
Сўнгги ўқ
«Сўнгги ўқ»қа сўнгги сўз
Япон товуғининг ўлими
Ҳайдовчилик сирлари
Шоирнинг жияни
Саргузаштнинг давоми ёки биринчи жарима
«У-уҳ» эмас, «уф»
Довуд пайғамбар
Байрам кечасидаги ёнғин
Ҳазилкаш ўғрилар
Иқтисод сабоғи
Текин товуқ
«Биологик кураш»
Қовун сайли
Ё шеър, ё шарвар
Ҳайдовчиликнинг сўнгги сири
Ҳиндистон минг йилдан сўнг
Дебоча
Сўнгги сафар кишилари
«Текин томоша»
«Ҳиндистонча коррида»
«Мерос»
Гҳарапури оролида бир кеча
«Э, дили нада-ан»
«Қизиллар» ва «кокос пальмалари юрти»
Ковалам оромгоҳида
Кутилмаган моҳмонлар
Нохуш учрашув
Зулумот тун қаърида
Худо урган Кадду
Хотима
Ҳаловатсиз «жаннат» сафари
Коломбо кўчалари бўйлаб
Жаҳаннам доми
Нигамбода кечган кунлар
Азон садоси
Йўл бўйидаги зиёратгоҳ
Ананас бўйлари
Афсонавий шаҳар
Чехов Кандида бўлганми?
Жунгли сайри
Доғда қолдириш маҳорати
Иккинчи қисм.
ПОКИСТОН «ОЛТИН ДЕВОР» ТИРҚИШИДАН
Сўз боши
Асарни ўқиб
Китоб ҳақида қисқа сўз
Китоб муаллифи ҳақида мухтасар сўз
Муҳтарам Дадахон Нурий жаноблари
Муқаддима
Деворнинг икки томони
Полковник Неъматжон соҳибнинг шапкаси ва Фарғона қовуни
Гавжум шаҳар Карачи
Табани қўйлари
Ҳар ерда дўстинг бўлса
Кишвар хоним
Учрашувлар
Пиндилик Мансурхўжа ака
Покистонли ўзбеклар
Ўзгарган режалар
Лаҳор кўчалари бўйлаб
Панжобдаги дала - боғ
Покистон деҳқончилиги
Катта карвон сарбонлари
Мирзо Ғолиб:
Файз Аҳмад Файз:
Аблул Саттор:
Изҳор ул Ҳақ
Муҳаммад Аббос Хон
Ўзбекистон дўстлари
Покистонча аския
Адабий муҳит
Тотувлик дарвозаси атрофидаги ғала-ғовурлар
«Кашмир масаласи»
Оддий ҳақиқат сабоғи
Сўнгги синов кунлари
Доктор Юнус Баттнинг эшаклари
Шоирга эҳтиром
Тақдимот
Ҳозиржавоблик
«Олтин девор» тўйи
Севинч ёшлари
ҲАЁТНИНГ АСЛ ЎЗИ
Ёзувчи Дадахон Нурий қаламига мансуб қўлингиздаги китоб кутилмаган саргузаштли кечинмаларга бойлиги билан муаллифнинг бошқа асарларидан ажралиб туради.
У жанр эътибори билан саёҳатнома, эсдаликлар асосида ёзилган. Бу жанрнинг пайдо бўлиб, ривож топиши жамиятнинг тараққиёт даражаси билан боғлиқдир. Шуни қайд этишни истардимки, XX аср ўзбек халқи учун қай даражада машаққатли бўлмасин, ўтган бошқа асрларга нисбатан анча тараққиётли кечди, мислсиз қурбонлар эвазига бўлса ҳам иқтисодий жиҳатдан юксалиш даври бўлди.
«Бойсун жунглиларидан Канди ўрмонларигача» китоби шу даврнинг қарийб ярим асрлик воқеасини ўз ичига олган ҳаётнинг асл ўзи, унинг бор ҳақиқатидир, десам хато бўлмас. Асарни ташкил этувчи қиссалар бир-бири билан боғланиб, воқеалар тизими ривожланиб бораверади. Воқеаларки, китобхон унга шўнғиб кетади, худди ўзи иштирок этаётгандай бўлади.
Муаллиф аввал бошдан ўзи таъкидлаганидек, ўқувчини баланд тоғу тош сўқмоқлари, чўлу биёбонлардаги минг йилларнинг сирли шабадаси уфуриб турган ҳаробазорлар, ўрмону одам қадами етмас чангалзорлар бўйлаб етаклайди. Шу аснода ўта содда, дилкаш кишиларга, кенг фикрли фозилу доноларга, нодон, ўта тўпори мансабдорларга, лўтттивоз сиёсатдон ва уларнинг югурдакларига, дунёни титратиб турган Салтанатнинг кўнпаякун бўлиш арафасида талвасага тушиб қолган турли даражадаги боёнларига йўлиқтиради, уларнинг сурат ва сийрати билан бизни таништиради.
Шунингдек асар қаҳрамонларининг аксари муаллифнинг устоз ва тенгдошларидир. Кўпчилиги ҳозир орамизда бор. Уларнинг исм-шарифлари ўзгартирилмаган ҳолда қиёфалари, феъл-атворлари кўзгудагидай қилиб тасвирланганки, назаримда бунга фақат қойил қолиш керак...