На нашем сайте Вы можете купить не только электронные книги, но и бумажные книги с почтовой доставкой по Узбекистану!
Телефон книжного магазина: +99871 227-12-39

Вам больше не нужно скачивать каждую купленную книгу!
Внимание: теперь электронные книги, купленные на нашем сайте, можно читать 3 способами:
через мобильное приложение, через windows-приложение и через онлайн-читалку на сайте. Узнать подробнее -->

Абдулхай Абдурахмонов

Абдулхай Абдурахмонов

 

Абдулҳай Абдураҳмонович Абдураҳмонов 1943 йил 2 октябрда (аслида 2 сентябрда) Кўкча даҳасида оддий хизматчи оиласида таваллуд топган. Олий маълумотли.
Абдулҳай меҳнат фаолиятини 15 ёшидан бошлаб, халқ хўжалигининг турли соҳаларида ишлаб келган:
 Тошкентдаги катта “Подъёмник” заводида электромонтёр шогирди, электрик, “Сталин” номли артелда ишчи, механик ёрдамчиси, механик, турли савдо корхоналарида бухгалтер, бухгалтер-иқтисодчи, бухгалтер-ревизор, Ўзбекистон Республикаси Енгил саноат Минстрлигида иқтисодчи, ҳисобчи-иқтисодчи, Бош ҳисобчи ўринбосари, 1970 йилдан 1991 йилгача Республика матлубот кооперацияси уюшмаси бошқарув идораси “Ўзбекбирлашув”нинг Савдо бошқармаси қурилиш-хўжалик товарлари савдоси бўлимида катта, сўнг етакчи товаршунос, ундан кейин, Озиқ-овқат савдоси бошқармасининг Нон ва нон маҳсулотлари савдоси бўлимининг бошлиғи, озиқ-овқат товарлари савдоси бошқармаси бошлиғининг муовини, вазифаларида ишлаб келган.
Сўнг, нафақага чиққунига қадар, қайта қуриш даврларидан то 1998 йил 31 мартгача кичик хусусий корхоналар ва хусусий ишлаб чиқариш фирмаларида бош директор, нафақага чиққанидан кейин эса Ўзбекистон Миллий университети фалсафа факультетининг маънавият асослари ва диншунослик кафедрасида ўқитувчи бўлиб ишлаган.
1973 йилдан 1991 йилгача КПСС, ҳозирда ЛДП аъзоси.
1972-1974 йилларда Тошкент шаҳар партия комитети қошидаги уч йиллик сиртқи Марксизм – Ленинизм университетини битириб, партия тизимида Олий сиёсий маълумот олган (диплом № 4078, 15.06.1974).
1978 йилда Ўзбекистон Министрлар Совети тизимидаги Республика раҳбар ходимларининг малакасини ошириш институтини битирган (гувоҳнова № 3821, 28 октябрь 1978 йил).
1989 йил 24 октябрда халқ хўжалигида кўп йиллик самарали, ҳалол меҳнат қилиб келганлиги учун СССР Олий Совети Президиуми номидан Тошкент шаҳар ижроия комитети томонидан “Меҳнат ветерани” нишони билан мукофотланган.

Нашр этилган асарлари:
“Насабнома” (Т.: Мовароуннахр, 2003. 196 бет).
“Саодатга элтувчи билим” (Т.: Мовароуннахр, 2001, 2002, 2003, 2004, 2005 йилларда 5 марта нашр этилган. Икки китобдан иборат, умумий хажми 1304 бет).
“Руҳ сирлари” (Т.: Фан, 2006, 504 бет).
Ватан ҳақида билганларимиз, билмаганларимиз.