Как читать?

Электронные книги с нашего сайта можно читать 3 способами: через мобильное android-приложение kitobxon, через windows-программу kitobxon или на сайте онлайн

Подробнее

Как купить?

Пошаговая инструкция: как зарегистрироваться на сайте, как пополнить свой личный счет на сайте, как оплатить нужную книгу

Подробнее

Вы - автор?

Вы правообладатель книги/книг? Просим Вас связаться с нами для составления авторского договора и для оформления авторских отчислений за проданные книги

Подробнее

Вопросы-ответы

Как купить книгу, если я не в Узбекистане?
Почему нельзя скачать в формате PDF?
Как читать книгу без интернета?
и другие Ваши ВОПРОСЫ и наши ОТВЕТЫ

Подробнее

Абдулла Шер *

Абдулла Шер

 

Абдулла Шер 1943 йил 5 августда Тошкент вилояти Чиноз туманининг Йўлтушган қишлоғида ҳунарманд-мисгар оиласида туғилди. Ўрта мактабни 1960 йил тугатиб, дастлаб бошланғич мактаб ўқитувчиси, кейин туман газетасида адабий ходим бўлиб ишлади. 1962 − 65 йилларда Шарқий Олмонияда ҳарбий хизматни ўтади. 1965 − 70 йилларда Тошкент Давлат Университети (ҳозирги ЎзМУ) Журналистика факультетида ўқиди. 1969 йилдан бошлаб “Гулистон” журналининг адабий ходими, бўлим мудири, масъул котиби, “Ўзбекистон физкультурачиси” газетаси муҳаррири ўринбосари лавозимларида ишлади. 1970 − 81 йилларда Москвадаги Олий Адабиёт курсида ўқиди. 1981 – 1984 йиллар мобайнида “Ёшлик” журналининг масъул котиби, Ўзбекистон Ёзувчилар Уюшмаси биринчи котиби ўринбосари, Ёзувчилар Уюшмаси Тошкент вилояти бўлимининг масъул котиби лавозимларида ишлади. 1984 − 89 йилларда эркин ижодкор, 1989 йилдан 2011 йилгача Ўзбекистон Миллий Университети Фалсафа факультети Этика ва эстетика кафедрасида катта ўқитувчи, доцент ва кафедра мудири лавозимларида ишлади. 2011 йилдан ҳозирги пайтгача эркин ижодкор. У 1975 йилдан буён Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси, 1977 йилдан Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, “Меҳнат шуҳрати” ордени соҳиби (2016), Олий таълим аълочиси (2000).

Абдулла Шер 1958 йилдан бошлаб бадиий ижод билан шуғулланади. 1959 йили илк марта шеъри матбуотда эълон қилинган. Биринчи шеърлар тўплами “Кўклам табассуми” 1973 йили чоп этилган. Шундан кейин у “Алёр” (1977), “Атиргул сояси” (1979), “Роз” (1980), “Куз ҳилоли” (1983), “Қадимги куй”, ”Алий шиповник” (1987), “Нуқтадан сўнг” (1989), “Тоқат” (1997), “Ёнаётган йўл” (2007), “Ёмғирлар оралаб” (2009), “Сарбаст қўшиқлар”, “Севги олмоши”, “Севилмаган менинг севгилим” (2010), “Гул йиллар, булбул йиллар” (Сайланма, 2012), “Куртакларга беркинган баҳор” (2016), “Чайқалган қайиқларда” (2019) шеърий китобларини ва “Асрларнинг асраганлари” насрий тўпламини чоп эттирди. Айни пайтда у Жорж Байроннинг “Дон Жуан” шеърий романини инглиз тилидан, Ҳайнрих Ҳайненинг “Қўшиқлар китоби” ва “Олмония” достонини олмон тилидан таржима қилган. Шунингдек, рус тилидан Пушкин, Лермонтов, Некрасов, Ахматова, Чарэнц, Твардовский ва бошқа шоирлар асарларини ҳам ўзбек тилига ўгирган. Унинг шеърлари ва достонлари рус, литва, инглиз, испан, озарбайжон, турк, қозоқ, қримтатар, ассам ва бошқа тилларга таржима қилинган.

Шу билан биргаликда Абдулла Шер файласуф олим сифатида ҳам машҳур: мақолалари, суҳбатлари мамлакатимиз илмий жамоатчилиги томонидан доимо ўзига хос янгилик сифатида қабул қилиб келинади, унинг “Ахлоқшунослик” (200, 2003, 2010) ва “Эстетика” (2014, 2015) дарсликларидан эса хорижий мамлакатларда ҳам фойдаланилади. “Абадият ва умр” (2017) ҳамда “Гўзаллик ёғдуси” (2017) деб аталган йирик фалсафий­маърифий ва фалсафий­эстетик китоблар муаллифи. Ҳозирги пайтда у эркин ижодкор сифатида бадиий ва фалсафий асарлар ҳамда янги таржималар устида иш олиб бормоқда.