Абдумутал Абдуллаев *
Абдумутал Абдуллаев 1949 йил 12 майда Андижон вилояти Хўжаобод тумани Кўтарма қишлоғида туғилган.
1956-1966 йилларда Хўжаобод туманидаги ўрта мактабда ўқиган. 1971 йилда Тошкент давлат университети (ҳозирги ЎзМУ)нинг журналистика факультетини тамомлаган.
Меҳнат фаолиятини “Андижоннома” (собиқ “Коммунист”) газетасида бошлаган. 1975-1980 йиллар мобайнида Республика “Қишлоқ ҳаёти” (собиқ “Қишлоқ ҳақиқати”) газетасининг Фарғона водийси бўйича мухбири,
1980-1982 йилларда Андижон вилояти фирқа қўмитасида матбуот йўриқчиси, 1982 йилдан “Андижоннома” газетаси бош муҳаррирининг ўринбосари, 1990 йилдан бош муҳаррир, 1996 йилдан бош муҳаррирнинг биринчи ўринбосари лавозимларида фаолият юритган. 2012 йилдан 2016 йилга қадар бош муҳаррир вазифасини бажарувчи лавозимида ишлаган. Айни пайтда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман)нинг Андижон вилояти бўйича минтақавий вакили.
1991 йили Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган журналист фахрий унвонига сазовор бўлган.
2005 йили Халқаро “Олтин қалам” мукофоти совриндори сифатида эътироф этилган.
1994-2014 йиллар давомида ватанпарварлик, эл-юртга меҳр-муҳаббат, умуминсоний қадриятлар, маърифий-маънавий, лирик, фалсафий-тасаввуфий мавзулардаги “Муҳаббатдан сўз очма менга”, “Кўнгил тинчирмиди?”, “Андижоннома мутоибалари”, “Сийратга сайр”, “Дунёнинг калити”, “Алушта эртаги”, “Ишққа даво йўқ”, “Дард”, “Умрки бир синоат”, “Альфонс”, “Ҳаждаги ҳаётим”, “Қубайс тоғидаги нидо”, “Қақнус”, “Йигит йиғламасин”, “Муҳаббат мактуби” каби китоблари чоп этилган.
Поделиться с друзьями в соцсетях