Акбар Мирзо *
Акбар Мирзо (Нурматов Акбарали Мирзақосимович) 1961 йил 28 февралда Андижон вилоятининг Олтинкўл туманида туғилган. 1978 йили ўрта мактабни битиргач, журналист бўлиш орзусида Тошкентга йўл олади. Бироқ ўша йили омади чопмайди. Келгуси йили эса унга ҳозирги М.Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетининг журналистика факультетига ўқишга кириш насиб етади. 1984 йили университетни муваффақиятли тамомлаб, Ўзбекстон Журналистлар уюшмасига кичик муҳаррир ва фотомухбир бўлиб ишга жойлашади. Орадан бир йил ўтиб, янги ташкил этилган “Меҳнат” нашриётига муҳаррир бўлиб ишга ўтади. 1985-1991 йилларда оддий муҳаррирликдан то директор ўринбосари лавозимигача бўлган қизғин ижодий йўлни босиб ўтади.1991-2012 йиллар давомида Акбар Мирзо Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлигида етакчи муҳаррир, “Ўздавкитобсавдотаъминоти” ОАЖда бош директор ўринбосари, “Чўлпон” ва “Янгийўлполиграфсервис” нашриётларида бош муҳаррир вазифаларида ишлаб, тажрибали ношир сифатида танилди. Айни пайтда “MITTI YULDUZ” МЧЖ раҳбари сифатида фаолият кўрсатиб келмоқда.Акбар Мирзонинг 1988 йилда “Орзуга оқ йўл” асари, 2001 йилда “Қалб исёни” ҳикоялар тўплами, 2010 йилда “Аёзи чўзилган баҳор”, 2011 йилда “Нажот кемаси” қиссалари китоб ҳолида нашр этилди. 2013 йилда эса истеъдодли ёзувчининг “Оқтепалик ўғри” ва “Ажал билан юзма-юз” романлари бирин-кетин нашрдан чиқди. Ушбу асарларни китобхонлар катта қизиқиш билан кутиб олишди. Айниқса, ёзувчининг “Ажал билан юзма-юз” романида мустақилликнинг дастлабки йилларида рўй берган курашлар, эндигина шаклланаётган тузумни ўзгартиришга бўлган уринишлар ва бу борада Ўзбекистон Президентининг олиб борган оқилона сиётати ва мардонавор кураши тўғрисида ҳикоя қилинади. Роман Юртбошимизнинг сиймоси ифодаланган илк бадиий асар сифатида эътироф этилгани билан диққатга сазовордир. Акбар Мирзо романнинг давомини ёзиш устида ижод қилмоқда.
Поделиться с друзьями в соцсетях