Вам больше не нужно скачивать каждую купленную книгу!
Внимание: теперь электронные книги, купленные на нашем сайте, можно читать 3 способами:
через мобильное приложение, через windows-приложение и через онлайн-читалку на сайте. Узнать подробнее -->

Бокий Мирзо

 Бокий Мирзо

 

Боқий МИРЗО (Боқимирзо Умрзоқов), 1954 йил Наманган вилояти Чортоқ шаҳрида туғилган, Боқий Мирзо унинг адабий тахаллуси. Қўқон Давлат пединститутини тамомлагач (1975), мактабда, туман ижроқўмида, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Наманган вилоят бўлимида, газеталарда ишлади. Таржимаи ҳолида ўқитувчилик ва газетачилик катта ўрин тутадики, Боқий Мирзонинг ижоди педагогикада ва журналистикада шаклланди, қалами шеъриятда чархланди дея оламиз. Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси Боқий Мирзо “Янги кун”, “Узукдаги ёқут кўз”, “Кўнгил ҳиёбони”, “Сен ҳаммадан чиройлисан”, “Юрагимни сойларга бердим” шеърий тўпламлари, “Қайдасан, Чарос?”, “Куйган аёл”, “Маккоранинг қисмати”, “Қасоскор қиз қисмати”, “Сақлаш камерасидаги ханжар” қиссалар ва ҳикоялар тўпламлари, “Тиллафуруш” (3 том), “Ўғрининг муҳаббати” (2 том) романлари, хотира очеркларидан иборат “Оҳу соясида бир лаҳза”, “Юрт бўйлаган одамлар”, “Киприкдаги марварид” трилогияси, “Кўзларингни соғиндим” (2 китоб), “Қиморга тикилган қиз”, “Хазина эгасининг қотили” романларининг муаллифи ҳисобланади.