Вам больше не нужно скачивать каждую купленную книгу!
Внимание: теперь электронные книги, купленные на нашем сайте, можно читать 3 способами:
через мобильное приложение, через windows-приложение и через онлайн-читалку на сайте. Узнать подробнее -->

Эркин Худойбердиев

Эркин Худойбердиев

 

Эркин Худойбердиев - Адабиётшунос олим 1934 йил 9 майда Наманган вилоятининг Норин туманида туғилган. 1955 йилда Низомий номидаги Тошкент Давлат педагогика университетининг филология факультетини тугатган. 1974 йилдан буён Абдулла Қодирий номидаги Тошкент Давлат маданият институтида фаолият юритади. Олимнинг 10 дан ортиқ рисола, китоб ва монографиялари чоп этилган бўлиб, улардан "Адабиётшуносликка кириш" дарслиги, "Адабий асар тили", "Адабий тур ва жанрлар", "Адабий асар сюжети ва композицияси", "Ёзувчи услуби ва ижодий метод" ўқув қўлланмалари, "Шижоат ва жасорат", "Сенга интиламан, замондош", "Ҳабиб Саъдулла", "Ҳабиб Саъдулла ижодининг амалий ва назарий тамойиллари" монографиялари, "Иброҳим Раҳим" адабий портрети, "Олтин водий эртаклари" (Ш. Худойбердиева билан биргаликда), "Адашганлар қисмати", "Жиноятга жазо муқаррар" асарлари китобхонлар эътирофига сазовор бўлган.