Вам больше не нужно скачивать каждую купленную книгу!
Внимание: теперь электронные книги, купленные на нашем сайте, можно читать 3 способами:
через мобильное приложение, через windows-приложение и через онлайн-читалку на сайте. Узнать подробнее -->

Фарход Рахимов

Фарход Рахимов

 

Рахимов Фархад Хушбоқович 1966 йил 26 сентябрда Бухоро вилояти, Ғиждувон туманида туғилган. Миллати ўзбек. 1983 йилда ўрта мактабни тугатиб, Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институтига ўқишга кирган ва уни 1990 йил имтиёзли диплом билан тамомлаган. Меҳнат фаолиятини Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти “Тўқима-трикотаж технологияси ва лойиҳалаш” кафедрасида ассистент лавозимидан бошлаган. 2011 йилдан 2017 йилгача институт “Инновация ва интеграция илмий тадқиқотлар маркази”да катта илмий ходим, директор в/б, директор ўринбосари ва директор лавозимларида ишлаган. 1999 йилда номзодлик диссертацияни, 2014 йилда эса докторлик диссертацияни ҳимоя қилди.
Ҳозирда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлигининг “Илм-фанни ва инновацион технологияларни ривожлантириш” бўлими бошлиғи ва 0,25 штат бирлигида Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институтининг “Тўқима матолари технологияси” кафедраси профессори.
Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси мукофоти лауреати (1993 й.), “Касб-ҳунар таълими аълочиси” (2004 й.), Ўзбекистон Республикаси “Энг яхши ўқув-қўлланма” номинацияси совриндори (2005 й.), Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг “Yangi intellect - 2017” танловининг “Энг яхши фойдали модель” номинацияси совриндори.
Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлигининг идоралараро илмий-техникавий кенгаши аъзоси, Ўзбекистон Республикаси Олий Аттестация Комиссияси “Кимё ва фармацевтика” йўналиши эксперти.