На нашем сайте Вы можете купить не только электронные книги, но и бумажные книги с почтовой доставкой по Узбекистану!
Телефон книжного магазина: +99871 227-12-39

Вам больше не нужно скачивать каждую купленную книгу!
Внимание: теперь электронные книги, купленные на нашем сайте, можно читать 3 способами:
через мобильное приложение, через windows-приложение и через онлайн-читалку на сайте. Узнать подробнее -->

Имдат Авшар

Имдат Авшар

 

Туркиялик таниқли шоир, ҳикоянавис ва таржимон Имдат Авшар 1967 йилда Қиршаҳардаги Қаман қишлоғида туғилган. Ўрта мактабни, Киршаҳар олий ўқув юртини битириб, Фирот университетида ўқиди. Мактабларда ўқитувчилик қилди. 1997 йилдан бери Қайсари шаҳар маориф мудирлигида ишламоқда. У маориф соҳасидаги фаолияти билан бирга бадиий ижод билан ҳам шуғулланади. Шеър, ҳикоя, мақола ва таржималари билан “Қардош қаламлар”, “Кўкбайроқ”, “Баржаста”, “Гумбеталти” каби журналларда фаол қатнашади. Унинг “Гули сўлғин кенгликлар” (2009), “Совуқ туш” (2012), “Онамнинг соати” (2012) каби ҳикоялар тўплами, “Авлий Чалабийнинг изидан” (2012) саёҳатномаси босилган. Шунингдек, у Расул Ризо, Анор, Элчин, Маммад Исмоил каби Озарбайжон шоир ва ёзувчиларининг китобларини ҳам туркчага таржима қилиб, нашр эттирган. У туркий тиллардан қилган таржималари учун Бахтиёр Ваҳобзода номли мукофотга сазовор бўлган. Муаллифнинг асарлари Озарбайжон, Қрим, Афғонистон, Бошқирдистон, Қирғизистон каби ўлкалар матбуотида ҳам ёритиб келинмоқда. Имдат Авшар Евросиё Ёзувчилар уюшмаси ва Озарбайжон Ёзувчилар уюшмаси аъзосидир.

Книги