Комил Жалилов *
Комил Жалилов – 1979 йил 18 декабрда Самарқанд шаҳрида туғилган.
2000 йил Самарқанд давлат чет тиллар институти, 2002 йил Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети ва 2018 йил Лондон университети коллежи Таълим институти магистратурасини (University College London UCL Institute of Education, UK) тамомлаган. АҚШнинг Колумбия университетида (Columbia University, New York, USA) ва Тошкентдаги Халқаро Вестминстер университетида (Westminster International University in Tashkent) педагогика ва инглиз тилини ўқитиш методикаси йўналишлари бўйича малака оширган. “Инглиз тилидан мавзулаштитрилган тестлар тўплами” (“Абитуриент-2011” лойиҳаси туркумидан, 2011), “ English: Key to Success ” (икки томли, 2014), “Exam Skills for Teachers and Learners of English” (2016, 2018), “ Practice Tests for Exam Skills for Teachers and Learners of English” (2018) қўлланмалари чоп қилинган.
Иш фаолияти давомида Жаҳон Иқтисодиёти ва Дипломатия Университети қошидаги академик лицей, Тошкентдаги Халқаро Вестминстер Университети ҳузуридаги академик лицей, М.В.Ломоносов номидаги Москва Давлат Университетининг Тошкент шаҳридаги филиали сингари таълим муассасаларида, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат Тест Маркази Чет тилларни билиш ва эгаллаш даражасини баҳолаш бошқармасида фаолият юритган.
Айни пайтда Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида педагогик ва илмий фаолият олиб бормоқда.
Поделиться с друзьями в соцсетях